Кеча, 13 май санасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда Алишер Усмонов томонидан сардобаликларга ажратилган пул маблағи ҳақида гапирилди.
Ушбу маблағлар Рамазон ҳайитигача тарқатилиши кутилмоқда. Шунингдек, уларга Ўзбекситон ҳукумати томонидан ажратилган пуллар ҳам пластик карталарига ташлаб берилади. Бу ҳақда "Халқ сўзи online" хабар қилди.
Президент йиғилишда Алишер Усмоновга миннатдорчилик билдирди. Мирзиёев Усмоновнинг нафақат ўзбекистонликларга, балки қозоғистонликларга ҳам ёрдам пули ажратганини таъкидлади.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшаётган тадбиркорларни ҳам ёддан чиқармаймиз. Тадбиркорларимиз оғир дамларда елкадош бўлмоқда”, - деган Ўзбекистона Президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ миллиардер Алишер Усмонов сув тошқинидан талофат кўрган қозоғистонликларга 5 млн доллар, ўзбекистонликларга эса 10 млн доллар ажратган эди. Абдулла Арипов Қозоғистонда талофатдан азият чекканлар билан учрашган вақтда эса аҳолига Усмонов ажратган маблағнинг пул сертификатлари тақатилган эди.