Гулнора Каримованинг Франциядаги активлари Ўзбекистонга қайтарилди

Гулнора Каримованинг Франциядаги активлари Ўзбекистонга қайтарилди
Гулнора Каримованинг Франциядаги активлари Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилди.

Мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади.

Қайд этиш жоизки, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.
Хусусан, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г.Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинганлиги муносабати билан, улар Г.Каримова (унинг оила аъзолари)нинг тасарруфида эмас. Шу боис, муқаддам айрим ОАВларда хабар берилганидек, Ўзбекистонга мулклар ва маблағлар бевосита Г.Каримова ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар ҳақиқатга тўғри келмаслиги яна бир бор таъкидланади, - дейилади вазирлик ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мехмон 16 май 2020 08:42
    УЗБЕК ХАЛКИНИНГ БОЙЛИКЛАРИ КАЙТАРИЛДИ деб е"зишнинг имкони йукми? Худди Гулнора Каримова Узбекистонга е"рдам бераетгандай.
  2. Нурулло 14 май 2020 18:03
    Очофат еб туймас аждохо хоним
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Гулнора Каримованинг Франциядаги активлари Ўзбекистонга қайтарилди