Кеча, 13 май куни бўлиб ўтган йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев Сардобадаги сув тошқинидан жабр кўрганларга 2 ойда уй қуриб берилиши кераклигини таъкидлади.
“Уй қурилишини бир йилга чўзманглар, барча жабр кўрган инсонлар икки ойда янги, ҳовлисига райҳон ва мевали дарахтлар экиладиган сифатли уйларга кўчиб ўтиши керак”, деган Шавкат Мирзиёев.
Ҳудуда 14 майдан қурилиш ишларини бошлаш бўйича топшириқ берилган. Шунингдек, яқин кунларда Шавкат Мирзиёевнинг Сирдарёга бориши кутиляпти.
Аввалроқ ушбу ҳудудда жабр кўрганларга Алишер Усмонов томонидан берилган пуллар ва ҳукумат томонидан ажратиладиган маблағлар Рамазон ҳайитигача тарқатилиши маълум қилинган эди.