Ҳар бир сайловчининг фикри, мулоҳазалари ва мурожаатларига доимий эътибор бериб келадиган депутат мазкур масалани ҳам қисқа муддатда тумандаги сектор ва мутасадди раҳбарларга нечоғлик долзарб эканлигини тушинтира олди. Натижада депутат саъйи ҳаракати билан муаммо ўз ечимини топди. Элатан маҳалласига тоза ичимлик суви келди. Бу эса ҳудудда яшовчи 600 нафардан ошиқ аҳоли учун чин маънодаги хуш хабар бўлди.
- Халқимизда сув келтирган элда азиз, деган нақл бор. Эндиликда маҳалла аҳли узоқ масофадан ичимлик суви ташиб ичиш машаққати ва оғирлигидан халос бўлди, - дейди тумандаги Элатан МФЙ раиси Ф.Исақова. Маҳалладаги нуронийлар, ёшлар, аёллар, бугунги кунда шундай хайрли ишни бажарган вилоят депутатимизга, туман сектори раҳбарларимизга, қурувчиларимизга ўзларининг миннатдорчиликларини билдиришди.
O’zLiDeP Наманган вилоят кенгаши
матбуот хизмати