Бугун, 15 май куни Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарёга ташриф буюрди.
Президент дастлаб Сардоба туманига бориб у ерда амалга оиширилаётган ишлар билан танишди. Таъмирланаётган уйларга кириб кўриб, одамлар билан суҳбатлашди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Сирдарёдаги Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уйлари бутунлай яроқсиз аҳволга келиб қолганлар учун 3 та массивда жами 2 минг 640 квартирали 66 та 5 қаватли уй қурилиши режалаштирилган.
Хусусан, Сардобадаги Дўстлик маҳалласида 1480 хонадонлик 37 та уй қурилиши маълум қилинди. Мирзиёев ушбу уйларнинг қурилишига тамал тоши қўйди.
Эслатиб ўтамиз, 1 май куни Сардоба сув омбори тўғонининг бир қисми ўпирилиши натижасида 3 та тумандаги 28 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган эди.