Аввал маълум қилинганидек Президент Шавкат Мирзиёев бугун Сирдарёга борди.
У ерда Президентимиз учта туман - Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида сув тошқинидан талофат кўрганлар билан суҳбатлашди.
Давлат раҳбари суҳбат давомида ушбу офатдан зарар кўрганларга 40 миллион сўмлик пул маблағларини топширди. Шунингдек, миллиардер Алишер Усмоновнинг ажратган 10 млн доллар хайрияси ҳам шунга ажратилгани маълум қилинди.