Шавкат Мирзиёев уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолишини айтди

Шавкат Мирзиёев уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолишини айтди
Шавкат Мирзиёев бугун сардобаликлар билан учрашув давомида сув омборида юз берган техноген авария жуда катта синов бўлганини, Ҳукумат комиссияси ташкил этилиб, тошқин оқибатларини бартараф этишга барча куч ва имкониятлар сафарбар қилинганини яна бир бор қайд этди.

Президент ишларни ташкил этиш ва сирдарёликлардан хабар олиш мақсадида бугун тўртинчи марта келганини таъкидлади.

"Ҳар соат, ҳар дақиқа бу ердаги ишлар ҳолатини суриштириб турибман, телефон орқали ҳисобот оляпман", - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари аҳоли турмуш шароитни тиклаш асосий вазифа эканини айтиб, зарарланган уйлар қайта таъмирланаётгани ва янги уйларни қуриш бошлаб юборилганини маълум қилди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев таъмирланаётган уйлар ва янги қурилаётганлари ҳам давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилишини билдирди. Одамлар янги кўп қаватли уйларга ва таъмирланган уйларига шу йил 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши маълум қилинди.

"Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади", – деди Президент.

Аввалроқ Президент аҳоли билан учрашувда уларга пул маблағларини тарқатгани ҳақида хабар берган эдик. Сардобада сув тошқинидан 4,5 мингдан зиёд хонадон эгалари зарар кўрган ва ҳар бир хонадонга 40 миллион сўмлик моддий ёрдам, шунингдек, телевизор, музлатгич, кир ювиш машинаси, минипеч, электр чойнак ва дазмол каби маиший техникаларҳам совға қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдукодир хуваедаев 10 июл 2020 18:01
    Инсонди кадирлаш учин шундай офотлар булиш шартми мана канча инсонга уй куриб бераяапсиз шундай ишлар киларкансиз унда нима учин инсонларди уйни буздиришга фармон чикардингиз
    6 сотки ер билан давлатимиз бойиб коладим
    Хали хам хокимлар одамларди яашаб турган уйларини хужим килаяапти шу ишлардан хабарингиз борми приездентим халкди уйга тегма десангиз олам гулистон халк сиздан жуда минодар буларди

    Самарканд. Самарканд.Пайарик
  2. нодирбек 16 май 2020 01:31
    оллохга шукур айтаман.чунки одамларни рози килишни .бириннчи уринга куйган .хам уйли хам эски ховлисини кайтариб беряпти .Офарин офарин.умримиз узок булсин азиз Президентимиз ва халкимиз
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолишини айтди