Сардоба фожеаси айбдорларининг тўлиқ исми-шарифлари қачон эълон қилиниши маълум қилинди

Сардоба фожеаси айбдорларининг тўлиқ исми-шарифлари қачон эълон қилиниши маълум қилинди
Сардоба фожеаси айбдорларининг тўлиқ исми-шарифлари қачон эълон қилиниши маълум қилинди. Бу ҳақда бугун бўлиб ўтган пресс клубда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ахборот берди.

Шамсутдинов “Сардоба” сув омбори фожэаси юзасидан қўзғатилган ва ДХХ томонидан олиб борилаётган жиноят иши юзасидан асосий 4 та тергов версияси бўйича тергов олиб борилаётганини таъкидлади. Булар, лойиҳалашдаги хатоликлар, қурилиш меъёрларига риоя этмаслик, эксплуатация жараёнидаги хатоликлар ва табиий офат. Шунингдек, Бош прокуратура вакили тергов қанча вақт давом этиши ҳамда айбдорларнинг исми-шарифи қачон очиқланланиши ҳақида ҳам сўз юритди.

"Биронта бир ҳолат бўлса одамлар бир пасда айбдорларни топиб унга жазо тайинлаб, ҳукм ўқиб юборишади. Бу албатта нотўғри. Ҳеч бир шахс айби исботланмагунча, суд ҳукми кучга кирмагунча, айбдор ҳисобланмайди. Бу Конституция билан кафолатланган. Жиноят процессуал кодексининг талабига кўра ҳар қандай жиноят иши 3 ой муддатдан ошмаган ҳолда тергов тамомланиши лозим. Зарурат бўлган пайтда бу муддат 5-7 ойгача узайтирилиш мумкин. Тергов давомида барча зарур ҳаракатлар амалга оширилади, мақбул далиллар тўпланади. Бу иш бўйича (Сардоба фожеасмҳи - таҳр.) 170 шахс сўроқ қилинди. Ўша пайтда айбдор шахслар доираси аниқланади ва тегишли тартибда уларга айб эълон қилинади ва жиноят иши тамомланиб, айблов хулосаси билан судга мазмунан кўриб чиқиш учун юборилади", - деди Шамсутдинов.

Бош прокуратура вакили ЖПКда одил судловни фақат судлар амалга ошириши белгилаб қўйилганини айтиб, жиноят иши судга юборилгандан кейин суд томонидан кўриб чиқилиб, тергов давомида тўпланган далиллар мақбуллиги текширилиб, айбдорларнинг ҳар бирига ҳуқуқий баҳо берилиб, жазо тайинланиб, ҳукм чиқарилишини билдирди. Ҳукм қонуний кучга киргандан кейингина айбдорларнинг исм фамилиялари кенг оммага эълон қилиш мумкинлиги маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. O`ZBEK 17 май 2020 10:18
    Бу Сардоба курилишинг сабаби бизлар хар бир курилишда буладиган жараёнлар вакт талаб килади, унинг чукиши ва куриши анча вакт олади ва шунга караб курлиш давуом этади. Унга булса йиллар керак. Бу курилишда "-тез тез бул, мен айтганди кил булди, булмаса жойни бушат, манабу одам сув омборлари курилиш буйича мутахасис булмаса хам Сен килолмайдиган ишни килади деб ура-урага курилган. Кискаси хаммаси таниш билиш ва но мутахасислар ишлари буйича бажарилган. Хозирги вактда айрим курилаётган куп каватли уйларнинг курилишларига ишонч йук. Сабаби мутахасислар ва назоратчиларнин билим даражасига ишонч йук.
  2. Жавохир Хожибоев 17 май 2020 00:59
    Бу проектни бошида ким турган болса оша ойибдор дип биламан. Чунки буйрукни бой амалдорлар беради. Ташкилотда Оддий ойликда ишлидигон мутахасис шахсларни судлаш нотогри. Виждонига хавола
  3. Большая мама 17 май 2020 00:24
    Опять двадцать пять. В конечном итоге никто не виноват. Виноваты дождик и ветерочек конечно. Тогда чего ждем . Зачем 7 месяцев.
  4. Уткир 16 май 2020 22:11
    Буни атайлаб килишган уша пайтдаги курувчиларни жазолаш керак.
  5. Mehri. 16 май 2020 20:50
    Оддий халкни айби бирпасда купи билан7 кунда аникланади.Узбек миллеардерлар ни хатоси ,айби бир йилдаям тасдикланмайди.
  6. Реалист 16 май 2020 18:38
    Sergakoy 15:25
    бу тирноқ ичидан кир қидириш эмас,одамларнинг хадигида жон бор.Эслаб кўринг,метро қурилишдаги ўпирилиш,бир неча одам халок бўлди,хамма айб табиий офатга қўйилиб,иш
    бости-бости қилинди,бош ролда Раматов.Ким гарантия беради шу сценарий такрорланмаслигига.Шунинг учун хотиржамликка берилмаслик керак.Бу ва бунга ўхшаган сайтларнинг яратилишидан мақсад,бўлаётган воқеаларга халқнинг муносабатини билиб туриш учун яратилган,бу ерда комментарий ёзаётган одамлар,ўз муносабатини билдириб коррупцияга қарши курашяпти,албатта баъзи бир маддох,лаганбардор комментаторлардан ташқари,жазосизлик коррупциянинг онаси,маддохлик отаси деб хисоблайман.
  7. Fayzulla Egamberdiyev 16 май 2020 18:30
    Klounlar!!
  8. сирожиддин 16 май 2020 17:53
    демак узоки 7 ойда шамол билан ёмгирни суд килишади экан урааа

    узоги 7 ойда шамол билан ёмгирни суд килишар экан урааа
  9. Sergakoy 16 май 2020 15:25
    Tirnoqni ichidan kir qidirman Utkir. u boshqa hajmdagi ish. bu boshqa. no'xatni ishlating
  10. Аброр Амир 16 май 2020 15:13
    Фуфло хаммаси агарда бир оддий инсон хато килса килмаса бирор ит эшитмайди .бордию бунаканги амалдор порахурлар республикани бир томонини екиб юборса хам сувдан курук чикишади.айбсиз айбдорлар малум ,тракторчи гайбулла камазчи сайфулла.сваршик эшмат,бригадир шерматлар.
  11. Utkir 16 май 2020 15:01
    Унда нега самарканддаги шифокорга тезда жиноий иш очилди, бир пастда у айбдор булиб колди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сардоба фожеаси айбдорларининг тўлиқ исми-шарифлари қачон эълон қилиниши маълум қилинди