Мария Захаровага бу гапларни айтишга кимдир мажбур қилдими?

Мария Захаровага бу гапларни айтишга кимдир мажбур қилдими?
Сўнгги икки-уч кунда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг “Ўзбекистонда ўзбек тилида иш юритиш тарафдорлари жуда оз” деган фикрлари ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлмоқда. Унинг даъволарини ҳаммамиз ўқидик, эшитдик.

М.Захарованинг Ўзбекистонда ўзбек тилида иш юритиш тартибини бузган мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси бўйича билдирган фикрлари мустақил, суверен давлатнинг ички ишларига қўпол тарзда аралашувдан бошқа нарса эмас. Бошқача айтганда, унинг бу масала бўйича фикр билдириши умуман мантиққа тўғри келмайди.

Нега деганда, истиқлол йилларида она тилимиз том маънода давлат тилига айланиб, халқимизни юртимизда эркин ва озод, фаровон ҳаёт қуришдек буюк марраларга сафарбар этадиган беқиёс куч сифатида майдонга чиқди. Охирги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида давлат тилининг ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузи тобора ошиб бормоқда.

Ўзбек тили сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланиб, халқаро минбарларда баралла янграмоқда. Қолаверса, хорижий мамлакатларда ҳам тилимизга эътибор ва уни ўрганишга қизиқиш кучайиб бормоқда. Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қатор фармон ва қарорлар эса ўзбек тили равнақига хизмат қилаётир.

Бу ҳақда гапирганда кейинги йилларда она тилимиз ва миллий адабиётимизни улуғлаш, унинг бой хазинасини ёш авлодимизга етказиш мақсадида юзлаб боғчалар, мактаблар, олий ўқув юртлари, шунингдек, атоқли шоир ва адибларимиз номларидаги ижод мактаблари ташкил этилаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Шу ўринда бир мулоҳаза. “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги қонун лойиҳаси шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди.

Лойиҳада давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши назарда тутилмоқда.

Жорий йилнинг 10 май кунига қадар regulation.gov.uz порталида муҳокама учун жойлаштирилган қонун лойиҳаси бўйича давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, кенг жамоатчилик томонидан кўплаб фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди. Бу ҳам фуқароларимизнинг фаоллашиб бораётганидан далолат, албатта. Аммо айрим кимсаларнинг нохолис ёндашувлари кишини ўйлантириб қўяди. Бу нохолислик эмасми?

Хўш, М.Захарованинг Мустақил Ўзбекистон қонунларига аралашишга ҳуқуқи борми? Нега улар бизнинг қонунларимизга қизиқиб қолишди? Ёки уни бу гапларни айтишга кимдир мажбур қилдими? Ахир бошқа давлатнинг ички ишига бу тарзда аралашиш халқаро ҳуқуқ нормалари ва ташқи сиёсат принципларига зидку? Нима Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили буни билмайдими?

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва партиянинг парламентдаги фракцияси аъзолари мазкур қонун лойиҳаси бўйича ўз позициясига эга. Зеро, бугун она тилимизнинг давлат ва жамият ҳаётидаги таъсири ва мавқеини янада ошириш бўйича олдимизда ўта муҳим вазифа турибди. Бу борада кимнингдир фикри ёки маслаҳатига муҳтож эмас.

Актам ХАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

O'zLiDeP фракцияси раҳбари

Ўхшаш янгиликлар

  1. FIDOYI VATANPARVAR 17 май 2020 11:44
    LATVIYA , LITVA , ESTONIYA , MOLDOVA , UKRAINA , BELARUS , ARMANISTON , GRUZIYA , TOJIKISTON , TURKMANISTON , QIRG'IZISTON , OZARBAYJON ,TURKMANISTON , QOZOG'ISTON DAVLATLARIGA O'RIS TILINI TARG'IB QILISMAYAPTI . O'ZBEKISTONGA ESA BOSIM O'TKAZILMOQDA . OGOH BO'LING O'ZBEGIM !
  2. Эркин 17 май 2020 11:17
    Авваламбор Адлия вазирлиги тугри масалани кутарган, Узбекистонда давлат тили яьни Узбек тилини давлат ташкилотларида давлат тилида хужжатлар айланмасини олиб бориш буйича тил буйича конун ижросини таминлаш зарур (аслида конун 30 йил олдин кабул килиниб, ижросини таминламасдан келишди, рахбар ларнинг узи бу конунга угай болага ухшаб караб келишди , чунки совет давридан колган рус тили устунлиги ва русийзабонда гаплашишлар мархум президент оиласида кузатилади). Кабул килинадиган карор лар, хатлар айланмаси 90 % русчада аввалбор, кейин айримлари узбекчага таржима килинган. Куп конун хужжатлар таерлаш жараенида Россиядан киеслаб еки кучириб олинган (охирги йиллар бу жараен янада кучайди). БМТ да рахбар узбек тилида маруза килмаганлиги (русчада маруза килинди), Узбекистоннинг Туркиядаги элчиси еки консули русча гапириши ва бошка холатлар шуги курсатияптики - президент ва хукумат Россияни тасирига тушиб колишган (агар енгил килиб айтилса), вахоланки бутун дунеда ривожланиш бошка худудларда булмокда - Оврапа, АКШ, Япон ва хаказолар. Ман бу руслларга карши жойим йук, лекин уларнинг агрессив сиесатига ишонч йук. Уларнинг яьни хозирги Россия хукумати узларини эски колониал ва империя сиесатини кумсагани куриниб турибди. Буни бутун жахон тушунаетган пайтда, бизнинг хукумат якинлашиш жуда шубхали. Шубха эса нимани курсатияпти, улар Россия хукумат доиралари олдида тили кисик ва бу йул давлатимизни халокатга олиб келиши мумкин, мустакилликни йукотиш ва хакозолар. ЕОИТ , АЭС лойихаси, 9 май галаба кунига кайтиш харакатлари, айтилган гапларга яккол мисоллар.
  3. FIDOYI VATANPARVAR 17 май 2020 08:22
    OGOH BO'LING ODAMLAR VATAN HOINLARI YUQRI LAVOZIMLARGA O'TIRIB OLSA , O'ZBEKNI YANA. O'RISGA BO'YNINI EGIB BERADI . KEYIN YANA SOVET. DAVRIDAGIDEK GOVORI PO RUSSKI DEB AYTISHADI . SOTQIN VA QO'RQOQLARDAN OGOH BO'LING . O'ZBEGIMNI. OLLOHNI O'ZI. ASRASIN .
  4. АВАЗХОН 17 май 2020 04:22
    75 йил рус тили да укиш бога Вуз хаммаси булди Энди Узбек тилида ишлаш укиш вакти келди рус тили хам керак лекин уз урнида бусин давлат тили Узбек тили булиши шарт
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Мария Захаровага бу гапларни айтишга кимдир мажбур қилдими?