Актам Хаитов Қамаши туманида аҳоли томорқаларига экин экиш ҳолатини ўрганди

Актам Хаитов Қамаши туманида аҳоли томорқаларига экин экиш ҳолатини ўрганди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар Қашқадарё вилоятига боргди.

Халқ вакиллари воҳадаги учрашувлари давомида Қамаши туманидаги “Чим” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, бу ерда ташкил этилган “Томорқа хизмати” МЧЖ фаолияти билан танишди.

Дилшод Бекмуродов раҳбарлик қилаётган мазкур жамиятда 3 гектар ер ажратилган бўлиб, шундан 1 гектарига иссиқхона барпо этилган. Айни пайтда иссиқхонада помидор, бодринг, булғур қалампири ва бошқа масҳулотлар етиштирилмоқда.

Шунингдек, “Томорқа хизмати” МЧЖ Чим қишлоғи томорқачилари фаолиятини ривожлантиришда ҳам ўз ёрдамини аяётгани йўқ. Хусусан, тажриба участкасида етиштирилган кўчатлардан аҳолига 700 минг дона тарқатилди. 400 нафар томорқачига иссиқхона қуриб беришда кўмаклашди. Улардан 16 та кам таъминланган оилага имтиёзли тарзда хизмат кўрсатилди. Қувонарлиси, жамият томонидан шу йилнинг ўзида аҳоли томорқаларида етиштирилган 190 минг долларлик маҳсулотлар Россия давлатига экспорт қилинди.

Депутатлар иссиқхона фаолиятини кўздан кечирар экан, помидор кўчатлари орасига булғур қалампири экиш тажрибаси қўлланаётганини муҳим янгилик сифатида эътироф этди.

Янги лойиҳаларни одамлар тез илғайди ва амалга ошириш учун иштиёқ билан киришади. Чим қишлоғида ҳам шундай бўлди.

Спикер ўринбосари қишлоқда 20 гектарлик замонавий иссиқхона қуриш ғоясини илгари сурганида уни туман ҳокими Шерали Санаев ва кўплаб тадбиркорлар қўллаб-қувватлашди.

Эндиликда иссиқхоналар кооператив тарзида ташкил этилиб, бўлажак тадбиркорларнинг ҳар бирига 2-3 сотихдан тортиб 1 гектаргача берилади. Бу лойиҳани амалга ошириш учун 22 миллиард сўмдан зиёдроқ маблағ талаб этилади. Бўлажак ишлаб чиқариш кооперативи қишлоқ томорқачилари учун ўқув маркази вазифасини ҳам бажаради.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Актам Хаитов Қамаши туманида аҳоли томорқаларига экин экиш ҳолатини ўрганди