O'zLiDePдан сайланган навоийлик депутат 421 оилани озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлади. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Халқ депутатлари Навоий шаҳар кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси М.Бозоров ўзи сайланган ҳудудда эҳтиёжмандларга ёрдам бериш мақсадида 421 та оилага 230 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берган. Депутат ушбу хайрли ишни аҳолини пандемия даврида қўллаб-қувватлаш йўлида амалга оширган.
Шунингдек, депутат бошқа тадбиркорларни ҳам шундай хайрли ишларга даъват этиб қолган.
Партия фаолларининг хайрли ишлари қолган ҳудудларда ҳам давом этмоқда, - дейилад партия ахборотида.