Қашқадарё вилоятининг Муборак туманига ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Дарё хабар қилди.
Маълум бўлишича, аввалроқ туманда карантин даврида ўтказилган тўйдан сўнг Ғайрат Жовлиев лавозимидан озод этилган. Бугун, 19 май куни туманда бўлиб ўтган Халқ депутатлари Муборак туман кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокимининг вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Улуғбек Эрназаров тайнланган.
Эрназаров бунга қадар вилоят Транспорт бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.