Президент айрим ҳокимларни ишдан олиш бўйича кўрсатма берди

Президент айрим ҳокимларни ишдан олиш бўйича кўрсатма берди
2020 йил 19 май куни Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда Президент барча ҳокимларга мурожаат қилди.

– Барча ҳокимларни огоҳлантираман. Бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди, балки қонун олдида жавоб беради, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, йиғилишда мулк дахлсизлиги ҳақида ҳам сўз юритилди. Тегишли идораларга мулк дахлсизлиги бўйича жавобгарликни кучайтириш бўйича топшириқ берилди. Шу билан бирга, мулк компенсацияси бўйича тадбиркорлар фойдасига чиқарилган суд қарорларнинг ижросини тўлиқ амалга ошириш бўйича ҳам кўрсатма берилди.

Президент топширғи билан ҳар бир туман, шаҳарларда тадбирколарга яратилган шароитлар бўйиича ойма-ой ҳисобот қилиб бориладиган бўлди. Шунингдек, бизнес омбудсман тадбиркорларнинг мулк ва тадбиркорлик ҳуқуқини бузган туман ёки шаҳар ҳокимлар ҳақида ҳукуматга маълумот киритиб туради. Вазирлар маҳкамаси эса ўз навбатида, тадбиркорларнинг муаммосини ҳал қилмаган ва улар билан ишламаган туман ёки шаҳар ҳокимининг лавозимга лойиқлигини кўриб чиқади.

Шулардан келиб чиқиб, йиғилишда тадбиркорлар билан суст ишлаган туман ва шаҳар ҳокимларини вазифасидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Илхом 20 май 2020 17:49
    Куп яшасинлар
  2. женис . Нукус 20 май 2020 11:36
    Коракалпогистондан бошлаш лозим....
  3. Мурод 20 май 2020 04:05
    Президентимизни умри узок булсин! Оллох рози булсин!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент айрим ҳокимларни ишдан олиш бўйича кўрсатма берди