Сирдарёга талофатдан зарар кўрганларга ёрдам бериш мақсадида Президент Халқ қабулхоналари томонидан мунтазам хайрия ишлари амалга ошириб келинмоқда. Бу ҳақда Президент Халқ қабулхоналари маъсуллари хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу вақтга қадар Халқ қабулхоналари томонидан ушбу ҳудудда сув тошқинидан талофат кўрганларга умумий ҳисобда 1 миллиард сўмдан зиёд хайрия қилинган. Бу ишлар ҳали давом эттирилиши билдирилмоқда. Шунингдек, Халқ қабулхоналари вакиллари ишчи гуруҳ тузиб сув тошқинидан азият чеккан туманлардаги маҳаллаларда уйма уй юриб, 3,5 мингдао ортиқ оилаларнинг аҳволини ўрганди. Улардан келиб тушган мурожаатлар асосида энг бирламчи ҳаётий муаммоларини ҳал қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шу билан бирга вакиллар вақтинча эвакуация қилинган фуқароларнинг ҳолидан мунтазам равишда хабар олмоқда. Уларга керакли барча ёрдамлар кўрсатиляпти.
Масъулларнинг қўшимча қилишича, Халқ қабулхоналарига талофатдан зарар кўрганлардан 1,1 минг ортиқ мурожаатлар келиб тушган ва шуларнинг 89 фоизи ижобий ҳал этилган.
Халқ қабулхоналари бу борадаги ишлар давом эттирилишини маълум қилиб, "сирдарёликларнинг ҳеч бир муаммоси ўз ечимини топмай қолмайди", - дея таъкидламоқда масъуллар.