Президент гўшт нархини арзонлаштириш бўйича тавсиялар берди

Президент гўшт нархини арзонлаштириш бўйича тавсиялар берди
Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижоннинг Марамат туманидаги “Водий ҳамкор агрофирмаси” корхонасига борди. У ерда Шавкат Мирзиёев қуёнчилик кластери фаолияти билан танишди.

Маълум бўлишича, бу корхона 1 майда 1 гектар майдонда ишга туширилган. У ерда “Калифорния”, “Янги Зеландия”, “Фландер”, “Рекс” ва “Великан” зотли 1000 бош қуён олиб келинган. Бир йилда уларнинг сонини 30 мингга чиқариш режалаштирилган.

Ўша ерда Президентга чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик корхоналари салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

- Андижонда чорва кам, гўшт бошқа жойлардан олиб келиняпти. Қуён, парранда, балиқ кўпайтирилиб, гўшти истеъмолга чиқарилса, вилоятда гўшт нархи тушади. Камбағал оилаларга тарқатилиб, кластерлар томонидан қайта сотиб олинса, уларга даромад бўлади. Иқтисодий комплекс ва сектор раҳбарлари шу билан шуғулланиши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбари вилоятда омихта ем ишлаб чиқаришни кўпайтириш ҳамда қуёнлар сонини 1 миллионга етказиш бўйича топшириқ берди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Зиёвуддин 22 май 2020 01:33
    Президентимиз барака топсинлар. Гўштни нархи тушса анча халққа енгил бўларди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент гўшт нархини арзонлаштириш бўйича тавсиялар берди