Президент: “Шундай оғир шароитда фидойи бўлмаган раҳбар – хиёнатчи”

Президент: “Шундай оғир шароитда фидойи бўлмаган раҳбар – хиёнатчи”
Айни вақтда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижонда йиғилиш ўтказмоқда.

Йиғилиш аввалида Шавкат Мириёев барчани Рамазон ҳайити билан табриклади.

Президент ўз нутқида вилоятда 40 мингдан ортиқ муҳтож оилалар борлигини, саноат лойиҳалари, қишлоқ хўжалиги ва томорқачилик, оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, ўзини ўзи банд қилиш орқали уларнинг даромадини ошириш кераклигини таъкидлади.
Йиғилишда давлат раҳбари Бош вазир ўринбосарлари, ҳокимлар ва сектор раҳбарлари ҳар бир камбағал оила муаммоларини аниқ билиши, улар билан манзилли ишлаши кераклигини айтди.

Шунингдек, эндиликда ҳар бир секторда «Камбағалликни қисқартириш штаби» ташкил этилиши маълум қилинди. Унинг таркибига иқтисодиёт, молия, меҳнат, инвестиция, солиқ идоралари ва банк вакиллари бириктирилиши белгиланди.

- Статистлар берган рақамлар билан шу пайтгача тўғри йўналиш қилиб бўлмади, халқимиз манфаат кўрмади. Таклифлар туманлардан, одамларнинг ўзидан чиқиши керак. Вазирлар, раҳбарлар кабинетда эмас, ҳудудларда, узоқ қишлоқларда ишлаши зарур. Шундай оғир шароитда фидойи бўлмаган раҳбар - хиёнатчи. Шу халқ учун ойлик олиб юрибсизлар. Давлат идораси вакили халққа қанча яқин бўлса, жойларда шунча натижа бўлади, адолат мезони таъминланади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдукодир хуваедаев 10 июл 2020 17:43
    Урток приездент буйрик берасиз Карор чикарасиз лекин Кейси рахбар бажараяапти
  2. Davron 23 май 2020 19:16
    Bustonliq xokimi Gayrat Madaminov Xiyonatchi
  3. Раьно 23 май 2020 12:01
    Хурматли президентимиз Шавкат Мирзияев бизни Самарканд вилояти Пастдаргом туманига хам келинг илтимос бир неча бор банкга бордим кредит учун аммо фойдаси йук
  4. Насиба 23 май 2020 01:30
    Юрт бошимиз ОМОН болсинлар рахмат сизга
  5. нодирбек Заркент 22 май 2020 19:37
    президентимиз нима ишлар киляпти ..хамаси факат ва факат халк учун киляпти .. рахмат фидой рахбарлар бундай шароитда ишлаяти минадормиз ..ким нима деса десин лекин опкочадиган ..рахбарлар комади назаримда .куп рахбарлар чин юракдан ишлаяпти ..президентимизга офарин
  6. Лаганларгаминглаънат 22 май 2020 19:36
    Акмал Норбоев ялаб ташабсанку маддох.
  7. Cleaning 22 май 2020 16:29
    Акмал Норбоев, сиздек гапни курук опкочадиган, забардаст пахтакор юртдошларимиз бор экан, якин уртада ривожланмаймиз
  8. Акмал Норбоев 22 май 2020 14:23
    Давлатимиз раҳбарининг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш ва халқ билан мулоқот қилиш мақсадида вилоятларимизга ташрифлари давомида ютуқлар билан бирга мавжуд камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш зарурлигини ҳам кўрсатиб бердилар. Юртбошимизнинг бу тавсиялари бошлаган ишларнинг эртаси порлоқ эканини билдиради.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент: “Шундай оғир шароитда фидойи бўлмаган раҳбар – хиёнатчи”