Андижонда ўтган йилгига нисбатан 2 баробар кўп уйлар қурилаётгани маълум қилинди

Андижонда ўтган йилгига нисбатан 2 баробар кўп уйлар қурилаётгани маълум қилинди
Андижонда ўтган йилгига нисбатан 2 баробар кўп уйлар қурилаяпти. Бу ҳақда Андижонда бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.

Президент уй-жойга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилишини айтди. Унга кўра, вилоятда бу йил 6 минг 196 та уй қурилаётгани маълум қилинди. Бу эса ўз навбатида ўтган йилгига нисбатан 2 баробар кўп экани билдирилди. Шунингдек, вилоятда 819 та оилага субсидия ажратиш зарурлиги ҳам таъкидланди.

– Мени энг кўп ўйлантирадиган масала – ёшлар ва хотин-қизлар. Уларга эътибор, кўмак керак. Билими, қўлида касб-ҳунари бўлса, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетади, дунёқараши ҳам бошқача бўлади. Ота-онаси, оиласи ҳам давлатдан рози бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда шунингдек, кейинчалик ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида, ўқувчиларни 7 синфдан қизиққан касбига йўналтириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Андижонда ўтган йилгига нисбатан 2 баробар кўп уйлар қурилаётгани маълум қилинди