Андижонда туман ҳокими ишдан олинди. Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади

Андижонда туман ҳокими ишдан олинди. Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади
Андижон вилоятининг Марҳамат туманида ҳоким ишдан олинди. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев бугун Андижонда бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилган.

«Кеча Марҳамат туманининг ҳокимини ишдан олдим. Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади.

Менга кун ўтса бўлди деб юрадиган ҳокимлар керак эмас. Менга таклиф берадиган ҳокимлар керак, изланиш қиладиган раҳбарлар керак», деди Шавкат Мирзиёев.

Президент йиғилишда туман ҳокимлари ишдан олинса қолган сектор раҳбарлари ҳам ишдан кетишини маълум қилган. Шунингдек, вилоят даражасида ҳам шундай бўлиши таъкидланган.

Шавкат Мирзиёев раҳбарларни тажрибасига қараб эмас, балки ёш бўлса ҳам ишига қараб баҳо берилишини айтган.

Кун нашрининг маълум қилишича, Шуҳратбек Қамчиев 2017 йилдан буён Марҳамат тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Laziz Akbarov 22 май 2020 22:37
    Почин!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Андижонда туман ҳокими ишдан олинди. Қолган секторлар раҳбарлари ҳам ишдан кетади