Сенат раиси ис газидан заҳарланиш кўпайган бўлса ҳам чора кўрилмаётганини танқид қилди

Сенат раиси ис газидан заҳарланиш кўпайган бўлса ҳам чора кўрилмаётганини танқид қилди
Сенат ялпи мажлисида Андижон, Бухоро, Навоий, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларида ўтказилган ўрганишлар мазкур ҳудудлардаги 167 мактаб мўрили чўян ва қўлбола печкалар билан иситилаётгани танқид қилинди. Бошқа вилоятларда ҳам аҳвол бундан яхшироқ эканлигига ҳеч ким кафолат бермайди, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири ЎзА ахборотига таяниб.

- Болаларнинг соғлиғига ва ҳатто ҳаётига хавф соладиган, уларда сурункали касалликларни келтириб чиқарадиган бу муаммони бартараф этиш бўйича Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш вазирликлари қандай ташаббус ёки талаб билан чиқди?, -деди Сенат раиси Н.Йўлдошев. - Агар бундай ташаббуслар, мисол учун, Молия вазирлигига киритилган бўлса, бу вазирлик қандай чоралар кўрди? Бу ҳолат эртага мудҳиш оқибатларни келтириб чиқармаслигига ким кафолат беради?

Ҳолбуки, ижтимоий тармоқларда ва фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг ахборотларида ис газидан заҳарланишнинг аянчли ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар тез-тез тарқатилмоқда.

Сенат раиси бу каби муаммоларни бартараф этиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Кеча, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Кеча, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сенат раиси ис газидан заҳарланиш кўпайган бўлса ҳам чора кўрилмаётганини танқид қилди