Адолат ва инсонпарварлик уйғунлиги

Адолат ва инсонпарварлик уйғунлиги
Халқимиз маънавий ҳаёти, миллий қадрият ва анъаналаримизнинг ажралмас бир қисми бўлган, эзгулик, саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик айёми – муборак Рамазон ҳайити ҳар йили юртимиз бўйлаб кенг нишонланади. Негаки, ушбу байрамнинг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топтиришдаги ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Таъкидлаш жоизки, юртдошларимиз ҳайит муносабати билан муҳтожларга ёрдам кўрсатиш, мушкул аҳволга тушиб қолганларга мадад бўлиш, эҳсон қилиш орқали бир-бирининг кўнглини обод этишни одат қилган. Шундай муборак кунларда адашган кишиларнинг афв этилиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун кўмак берилиши эса ана шу эзгу ва хайрли амалларга тўлиқ ҳамоҳангдир.
Президентимиз томонидан имзоланган “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармон халқимиз томонидан катта хурсандчилик билан кутиб олинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 258 фуқаронинг афв этилиши юртимизда инсон ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият сифатида тан олинишининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Уларнинг 16 нафари асосий жазодан озод этилса, 101 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади, 24 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шунингдек, 117 шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 1 нафарини аёл, 7 нафарини чет давлат фуқаролари, 164 нафарини тақиқланган ташкилотлар иштирокчилари ташкил этади.

Халқимизга хос бағрикенглик ва инсонпарварлик тамойилларидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинган мазкур фармон ҳеч шубҳасиз, юртимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, соғлом ижтимоий муҳитни мустаҳкамлаш, билиб-билмай нотўғри йўлга кирган инсонларни кечириш, уларни оиласи бағрига, тўлақонли ҳаётга қайтаришга қаратилган кенг кўламли ишларнинг узвий давомидир.

Бошқача айтганда, ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларни афв этиш, бу – алоҳида бир шахсни кечиришдан иборат бўлибгина қолмай, келажакка умид кўзи билан боқаётган болажонлар тақдирига нисбатан Президентимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликнинг юксак намунасидир. Чунки афв дегани, тўғри йўлга қайтиб, ҳаётнинг қадрига етиб яшаш учун берилган имкон, аввало, ишонч дегани, Президентнинг ишончи дегани. Бу ишончни оқлаш, унга муносиб бўлиш эса инсоний бурчдир.

Рамазон ҳайити қалбларни поклайдиган, дилларни бир-бирига боғлайдиган байрам. Шу улуғ кунларда қилмишидан чинакам пушаймон бўлган шахсларни кечириш – қалби вайрон бўлиб яқин инсонини кутаётган бутун бир оилани янгидан ҳаётга қайтариш билан баробар. Зотан, адашганларга тўғри йўл топиши учун имкон бериш халқимизга бебаҳо хос фазилатдир.

Актам ҲАИТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Спикери ўринбосари,
ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Ректор истеъдодли талабалар билан учрашув ўтказди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов Биокимё, Муҳандислик физикаси институтлари...
2-11-2024, 13:08

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида талабалар турар жойи фойдаланишга топширилди…

Самарқанд давлат университети Ургут филиалида давлат хусусий шерикчилик асосида 400 ўринли замонавий талабалар турар жойи ва шинам ошхона...
2-11-2024, 12:59

Самарқанд шаҳри кунида samarqandim.uz веб-сайтига асос солинди…

18 октябрь – Самарқанд шаҳри куни. Мазкур сана муносабати билан Самарқанд давлат университетида “Ўтмиши шарафли, бугуни саодатли, келажаги...
18-10-2024, 23:38

Самарқанд давлат университетига Тожикистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Абдужаббор Раҳмонзода Азиз ташриф буюрди...

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда икки...
10-10-2024, 17:23

Самарқанд давлат университетига Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов ташриф буюрди…

Мартабали меҳмон билан Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби Рустам Холмуродов учрашди. Мулоқотда СамДУ...
10-10-2024, 17:19
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Адолат ва инсонпарварлик уйғунлиги