“Uzbekistan Airways” нуфузли хорижий компания бошқарувига берилиши мумкин

“Uzbekistan Airways” нуфузли хорижий компания бошқарувига берилиши мумкин
“Uzbekistan Airways” нуфузли хорижий компания бошқарувига бериилиш мумкин. Бу ҳақда бугун, 25 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда маълум қилинди.

Йиғилишда транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Маълум қилинишича, пандемия даврида транспорт корхоналари 340 миллиард сўм зарар кўрган. Вазият яхшиланмагунча бу рақамлар яна ошиши мумкинлиги айтилди. Айниқса, карантин чекловлари даврида “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамиятлари энг кўп зарар кўради. Шу сабабдан ҳам уларнинг 122 миллион доллар кредитлари тўлов муддатлари узайтирилди, 60 миллиард сўмлик солиқ имтиёзлари тақдим этилди. Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 50 миллион доллар миқдорида айланма маблағ сифатида фоизсиз ссудалар ажратилди.

Шунингдек, йиғилишда рақобатни кучайтириш учун фуқаро авиацияси бозорига янги ташувчиларни жалб қилиш, “Uzbekistan Airways”ни нуфузли хорижий компания бошқарувига бериш масаласи кўриб чиқилди.

Аэропортларни модернизация қилиш, Андижон, Бухоро, Урганч ва Қарши халқаро аэропортларини давлат-хусусий шерикликка бериш бўйича тендер эълон қилиниши белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Юсупов Абдуурашит 26 май 2020 19:44
    Колдирилган рейслар учун сотилган билет пуллари кайтарилмаетганиданок сезилиб турганди " UZBEKISTAN AIRWAYS" ни ахволи ночор эканлиги!
  2. ABDULLA 25 май 2020 20:56
    Ошкора аукцион буладими, еки керак эмасми, олувчи олдиндан тайинми?
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Uzbekistan Airways” нуфузли хорижий компания бошқарувига берилиши мумкин