Ўзбекистондан Тожикистонга навбатдаги гуманитар ёрдам юборилди. Бу ҳақда "Азия-Плюс" хабар қилди.
Маълум бўлишича, Ўзбекистондан 24 тонна гуманитар ёрдам юборилган бўлиб, у асосан дори-дармон, антибиотиклардан иборат.
Душанбега юборилган ёрдам пойтахти соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя бошқармасига берилган. Манбанинг қўшимча қилишича, ушбу дори-дармонлар «Samarkand England Eco-Medical» қўшма корохонаси томонидан ишлаб чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 9 апрелда Ўзбекистон Тожикистонга 18 вагон дори-дармон ҳамда озиқ овқат маҳсулотлари жўнатган эди. Ўзбекистон президентининг топшириғига кўра 8 майда Душанбега 8 ўзбекистонлик вирусолог шифокорлар ва 10 тонна тиббий буюмлар ҳамда 10 та ўпкани шамоллатувчи аппарат юборилган.
9 майда Ўзбекистондан Тожикистонга "Бофанда" стадионига вақтинча ўрнатиш учун 144 тиббий контейнерлар жўнатилган.