Қорақалпоғистонда эр хотинини болта билан чопиб ташлаган. Бунга Соғлиқни сақлаш вазирлиги айбдорми?

Қорақалпоғистонда эр хотинини болта билан чопиб ташлаган. Бунга Соғлиқни сақлаш вазирлиги айбдорми?
Олий Мажлис Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида Президентимизнинг 2018 йил 16 мартдаги қарори билан тасдиқланган Аҳолига психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини янада такомиллаштиришга доир биринчи галдаги чора-тадбирлар дастури доирасида психиатрия муассасаларида беморларни даволаш ва парваришлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар таҳлил этилди. Дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири ЎзА ахборотига асосан.

Ўрганишлар жойларда руҳий ҳолати бузилган шахсларни аниқлаш ва уларга ўз вақтида сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари суст олиб борилаётганини кўрсатган.

— Психиатрия муассасаларини малакали кадрлар, дори-дармон, озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш борасидаги муаммоларни ҳал этишга комплекс ёндашув мавжуд эмас, – деди Сенат раиси Н.Йўлдошев. – Мажбурий даволашда сифат ва самарадорликка эришиш учун ҳудудлараро муассасалар сонини кўпайтириш, уларни талаб даражасида жиҳозлаш ва малакали кадрлар билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан Бош вазир ўринбосари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирига юборган таклиф-тавсияларимиз эса, эътиборсиз қолмоқда.

Оқибатда руҳий ҳолатида бузилиш мавжуд бўлган шахслар томонидан мудҳиш жиноятлар содир этилмоқда.

Жорий йилда республика бўйича соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган 33 нафар руҳий касаллар томонидан қасддан одам ўлдириш, қасддан баданга оғир шикаст етказиш, номусга тегиш, ўғрилик, безорилик ва бошқа жиноятлар содир этилди.

Биргина Қорақалпоғистонда 2 нафар тажовузкор руҳий касал ўз турмуш ўртоқларини ҳеч бир сабабсиз қасддан ўлдирган. Мисол учун, Тўрткўл туманида яшовчи Ниязимбетов шу йил 26 март куни ухлаётган турмуш ўртоғини ҳеч бир сабабсиз бошига болта билан уриб, қасддан ўлдирган.

Қорақалпоғистонда эса, бундай руҳий касалларни мажбурий даволаш муассасаси мавжуд эмас.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳеч бўлмаганда Нукус шаҳридаги 340 ўринли руҳий касалларни ихтиёрий даволаш муассасаси таркибида бундай касалларни мажбурий даволашга ихтисослашган бўлим ташкил этиб, бу каби мудҳиш оқибатларнинг олдини олса бўлар эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Қорақалпоғистонда эр хотинини болта билан чопиб ташлаган. Бунга Соғлиқни сақлаш вазирлиги айбдорми?