Президент мутасаддиларга эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларда карантинни кучайтириш бўйича топшириқ берди

Президент мутасаддиларга эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларда карантинни кучайтириш бўйича топшириқ берди
Бугун, 26 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда мамлакатда коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, давлат раҳбари бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпайётганини танқид қилди.

Президент бундай ҳолатлар пандемияга қарши курашда амалга оиширилаётган ишларнинг ҳамда бюджетдан олинаётган триллионлаб харажатларнинг натижадорлигини йўққа чиқараётганини таъкидлади.

“Республика комиссияси вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқсин ҳамда карантин чораларини кучайтириш бўйича таклиф киритсин”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлигига “қизил” ва “сариқ” ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириш бўйича топшириқ берилди. Бунда айниқса тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтириш кераклиги таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Карантин 27 май 2020 00:04
    Жуда тугри таъкидлабдилар юртбошимиз. Одамлар у́злари учун яратилган имкониятдан окилона фойдалана олишмади. Карантин чоралари кучайтирилиши тарафдориман. Яна озгина сабр килишимиз керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент мутасаддиларга эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларда карантинни кучайтириш бўйича топшириқ берди