Президент Қашқадарёга гўштдан бошқа ҳамма нарса ташқаридан олиб келинаётганини танқид қилди

Президент Қашқадарёга гўштдан бошқа ҳамма нарса ташқаридан олиб келинаётганини танқид қилди
Президент Қашқадарёга гўштдан бошқа ҳамма нарса ташқаридан олиб келинаётганини танқид қилди. Бу ҳақда кун нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, 26 май куни ўтказилган йиғилишда вилоятлар бўйича инфляция ҳисоб-китоби қилинган ва энг оғир вазият Қашқадарёда кузатилган.

Хусусан, виллоятга ҳамма нарса ташқаридан кириб келаётгани танқид қилинди. Президентнинг айтишича, ички имкониятдан келиб чиқиб амалга ошириш мумкин бўлган иш ўрни ҳам ташқаридан келяпти.

"Вилоятга етмиш фоиз маҳсулот ташқаридан кириб келяпти. Вилоятда фақат гўшт бор. Бошқа бирор соҳа маҳаллийлаштирилмаган. Ҳисоб-китоб қилдик, ҳатто Андижонгаям жуда кўп нарса ташқаридан боряпти. Қашқадарёга маҳсулотлар Самарқанд, Бухоро ва Тошкентдан етиб боряпти", - деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда шунингдек, Қашқадарёдан Сирдарёга қурилишга юборилган қурувчилар учун ҳатто этик ва махсус кийим ҳам топилмагани, бу маҳсулот Ургутдан олиб келингани айтилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. ABDULLAH 27 май 2020 13:45
    ХУРМАТЛИ ПРЕЗИДЕНТ!

    СИЗ БАНКРОТГА УЧРАБ, БИЗНЕСЛАРИНИ ЁПИШГА МАЖБУР БЎЛГАН ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШИНГ. УЛАРНИ ДАРДЛАРИНИ ТИНГЛАНГ ВА САБАБЛАРИНИ ЭШИТИНГ.

    ЧИРОЙЛИ ГАПЛАР ВА ОЛҚИШЛАР БИЛАН АМАЛДА НИМА ЎЗГАРМАЯПТИ?

    ИШЛАРИ ЗЎР КЕТАЁТГАН БИЗНЕСМЕНЛАР ВА КРЕСЛОЛАРИГА МАҲКАМ ЁПИШИБ ОЛГАН АМАЛДОРЛАРДАН СИЗ НИМАНИ ҲАМ ЭШИТАР ЭДИНГИЗ?
  2. Эсонов 27 май 2020 12:50
    Тугри гапни айтибди президентимиз. Порахурлик ривожланган вилоят булгандан кейин ахвол шунга бораяпди. Хокимларнинг купи юрист угирлик борми жиноят борми кул остидагилар билан ишни конуний килиб куяди кейин биров сурамайдида. Хокимларни таниш билиши оркасида химоячиси булмаганлардан алмаштирса яхши буларди.
  3. O`ZBEK 27 май 2020 07:23
    Бу энг тугри фикр рахмат мухтарам президентимизга. Хамма вилоят рахбарлари ички имкониятларни, ресурсларни куриб чикиб уз вилоятларида ишлаб чикариш килса, иш уринларини яратса булади. Факат уларга битта яхши кетига тепки керак томом.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент Қашқадарёга гўштдан бошқа ҳамма нарса ташқаридан олиб келинаётганини танқид қилди