Дашт қишлоғида барпо этилаётган кўп қаватли хонадон эгаларига 5 сотихли иссиқхоналар қуриб берилади

Дашт қишлоғида барпо этилаётган кўп қаватли хонадон эгаларига 5 сотихли иссиқхоналар қуриб берилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги бир гуруҳ депутатлар пандемия даврида тадбиркорлик субъектлари, фермер хўжаликлари ва томорқа эгаларининг фаолияти билан танишиш, уларга амалий кўмак бериш мақсадида Фарғонада учрашувлар олиб боряпти.

Бағдод туманининг чекка Дашт қишлоғида 16 та 4 қаватли уйлар қурилмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Бу хонадонларда истиқомат қилувчи фуқаролар учун у ердан унча узоқ бўлмаган ҳудудда ташкил этилган “Дашт иссиқхоналари” корпарациясидан 5 сотихдан иссиқхоналар ҳам берилмоқда. Ишсиз фуқаролар у ерда турли маҳсулотларни етиштириб, рўзғорларини янада бут қилиш йўлида фойдаланадилар.

Актам Ҳаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари бу ерларда ҳам бўлиб, жараёнлар билан танишдилар.

– Яқинда хориждан келдим. Вақтинча ишсизман. Туман ҳокимлиги ва мутасаддиларга раҳмат. Ҳозирда янги ташкил этилаётган 5 сотихлик иссиқхонадан оляпман. Бунинг учун имтиёзли банк кредитлари ҳам берилмоқда. Мен келажакда бу ерда лимон етиштириб, яхши даромад топиш ниятидаман, – дейди Умиджон Мардонқулов.

Мазкур жойда депутатлар фуқаролар билан иссиқхоналарни Қўқон шамолига чидамли, мустаҳкам қилиш лозимлиги ва бошқа бажарилиши лозим бўлган ишлар хусусида суҳбатлашдилар.

Учрашувларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда тадбиркорлик фаолиятларини давом эттириш, ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш, томорқадан камида уч, тўрт маротаба ҳосил олиш ва мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳақида сўз юритилди.

Шоҳсултон ТЎХТАМАТОВ,

O‘zLiDeP Фарғона

вилояти Кенгаши матбуот котиби.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
8-11-2024, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
8-11-2024, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
8-11-2024, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Дашт қишлоғида барпо этилаётган кўп қаватли хонадон эгаларига 5 сотихли иссиқхоналар қуриб берилади