Президент истеъмолчилар асосан қайси соҳалар устидан шикоят қилаётганини айтди

Президент истеъмолчилар асосан қайси соҳалар устидан шикоят қилаётганини айтди
Кеча, 28 май куни бўлиб ўтган йиғилишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар ҳам батафсил таҳлил қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

– Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақида кўп гапирилади, лекин амалда бу тизим тўла ташкил қилингани йўқ. Буни талаб қиладиган муҳит йўқ, билим йўқ, оммавий ахборот воситаларида тарғибот етишмайди, – деди давлат раҳбари.

Шунингдек, йиғилишда Президент истеъмолчилар асосан қайси соҳаларга шикоят қилаётганини айтди.

"Ўтган йилда истеъмолчилардан тушган 11 мингдан ортиқ шикоятларнинг 50 фоизи коммунал ва транспорт, 25 фоизи савдо, қолган 25 фоизи алоқа, молиявий хизматлар ва бошқа соҳаларга оид бўлган", - дейилади хабарда.

Бунга асосий сабаб – монопол корхоналар ўз манфаатига мослаб ҳужжатлар ишлаб чиққан бўлиб, уларда истеъмолчилар манфаати тўлиқ инобатга олинмаган.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент истеъмолчилар асосан қайси соҳалар устидан шикоят қилаётганини айтди