Актам Хаитов: Вазифалар ижросини таъминлашда ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим

Актам Хаитов: Вазифалар ижросини таъминлашда ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим
Мамлакатимизда коронавирус эпидемиясига қарши курашиш, унинг талафотларини камайтириш бўйича давлатимиз томонидан муҳим ва тезкор чора-тадбирлар кўрилаётгани ҳаммамизга яхши маълум. Президентимиз раҳбарлигида бу хатарли иллатга қарши курашиш ўз вақтида бошлангани сабабли коронавирусни жиловлаб туриш имкони яратилди.

Сўнгги икки ойда пандемиянинг аҳоли турмуш тарзи ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини юмшатиш, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, корхоналар фаолиятини тиклаб, тайёр маҳсулот экспортини кўпайтиришга қаратилган ишлар бир сония ҳам тўхтагани йўқ.

Лекин бугун ушбу юқумли вирусни юқтириб олмаслик, ундан ҳимояланиш ҳақида узлуксиз тушунтириш, тарғибот ишлари амалга оширилаётганига қарамай, афсуски, кўча-кўйда тиббий ниқоб тақмаслик ҳолатлари учраб турибди. Бу эса касалликни аниқлаш, олдини олиш ва даволашга қаратилган барча ҳаракатларни йўққа чиқариши мумкин.

Куни кеча инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши аввалида давлатимиз раҳбари мамлакатимизда коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида алоҳида тўхталиб, бозорлар, савдо комплекслари, банкларда ижтимоий масофага амал қилмаслик, бемалол ва хотиржам бўлиб, уйларда турли тадбирлар ўтказиш ҳолатлари кўпайиб бораётганини таъкидлади.

Республика комиссиясига вилоят ҳокимлари билан бирга бир кун муддатда эпидемиологик вазият ёмонлашган ҳудудларнинг тоифасини қайта кўриб чиқиш ва карантин чораларини кучайтириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Йиғилишда айтиб ўтилганидек, охирги икки ойда мамлакатимизда пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган 16 та ҳужжат қабул қилинган. Лекин жойларда ушбу қарорлар ижросини ташкил этиш оқсамоқда, яратилаётган шароит ва имтиёзларни фуқаролар ва тадбиркорларга манзилли етказилмаган.

Видеоселектор йиғилишида Олий Мажлис палаталари жойларда халқ депутатлари кенгашлари билан бирга пандемияга оид Президент қарорлари ва топшириқлари ижроси юзасидан парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назоратини йўлга қўйиш кутилган натижа бериши таъкидландики, бу биз, депутатларга, умуман, ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари зиммасига катта масъулият юклайди.

Шу сабабли жойларда тадбиркорлар, фермерлар ва томорқа ер эгалари билан бўлиб ўтган мулоқотлар давомида давлатимиз раҳбарининг фармон ва қарорлари мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, тадбиркорларга тушунтиряпмиз, бизнес тузилмаларга берилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида уларга кенгроқ маълумотлар беряпмиз. Эътиборлиси, бу борадаги ишлар карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда, изчил давом эттирилади.

Таъкидлаш жоизки, 2020 йилги Инвестиция дастурига 3 мингдан ортиқ лойиҳа киритилган бўлиб, уларни амалга ошириш учун 235 триллион сўмлик инвестициялар, жумладан, 7 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий сармоялар ўзлаштирилиши белгиланган.

Жорий йил 26 май куни Президентимиз раислигида инвестиция масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, тез вақтларда натижа берадиган, айниқса, янги иш ўринлари яратадиган ва иқтисодий ўсишни таъминлайдиган лойиҳалар бўйича ишлаш кераклиги таъкидланди.

Аввало, ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектлари масаласига эътибор қаратилди. Ҳозирги кунда Самарқанд вилоятида 38 та, Тошкент вилоятида 89 та, Хоразм вилоятида 41 та лойиҳа бўйича қурилиш ишлари орқада қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу билан бир қаторда Уй-жой коммунал хизмат вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлигига Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан молиялаштириладиган объектларда қурилишни жадаллаштириш вазифаси қўйилди.

Йиғилишда шунингдек, аҳоли даромадини оширишга хизмат қиладиган кичик лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Масалан, Андижонда мева-сабзавотчилик, чорвачилик, паррандачилик йўналишидаги 7 та кластер билан 9 мингдан зиёд аҳоли ўртасида касаначилик усулида кооперацияни йўлга қўйиш бўйича 40 миллион долларлик лойиҳалар ишлаб чиқилган. Ушбу тажриба асосида бошқа аҳоли зич ҳудудларда ҳам шундай тизим қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Саноати ривожланмаган Томди туманида 320 миллиард сўмлик 70 та ҳамда Пахтачи туманида 660 миллиард сўмлик 83 та инвестиция лойиҳалари шакллантирилган. Уларни амалга ошириш учун Пахтачининг Навоий шаҳри билан, Томдининг Зарафшон шаҳри билан чегарадош ҳудудида саноат зоналари ташкил этилиши мўлжалланган.

Видеоселектор йиғилишида мутасаддиларга саноати ривожланмаган бошқа туманлар бўйича имкониятларни аниқлаб, саноат зоналари ташкил этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, мазкур чора-тадбирлардан кўзланган мақсад битта – аввало, тадбиркорларни оёққа туриши учун кўмаклашиш, аҳоли бандлигини ошириш ва даромадларини кўпайтиришдир. Вазифалар ижросини таъминлашда эса албатта, ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳимдир.

Актам ХАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Спикери ўринбосари,

O'zLiDeP фракцияси раҳбари

Ўхшаш янгиликлар

  1. Якуб 30 май 2020 11:53
    Шу одамни пластик операция килиш керак, башара вообше ёкимсиз, ахмок башара
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Актам Хаитов: Вазифалар ижросини таъминлашда ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим