Бугун Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Сергели туманига борди.
У ерда давлат раҳбари кам таъминланган ва муҳтож оилаларга қурилган 16 қаватли уйни бориб кўрди. Ушбу кўп қаватли уйда 2-3 хонали 80 та хонадон бор.
Шавкат Мирзиёев шу ерда яшайдиган Шарофиддин ва Шаҳноза Жўрабоевларнинг хонадонида меҳмон бўлди. Президент улар билан суҳбатлашди. Маълум бўлишича, ушбу оила 14 йилдан бери ижарада яшаб келган.
Хабар қилинишича, ушбу 16 қаватли уй барча қулайликларга эга ва зилзилага бардошли қилиб қурилган.