Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда

Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда
Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган.

Статистик маълумотларга кўра, ички ишлар органлари томонидан биргина Тошкент шаҳрида охирги бир йил давомида 5 мингдан ортиқ шахс тиланчилик қилиш билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган ва реабилитация марказига олиб борилган.

Мазкур шахсларнинг 4 мингдан ортиғини хотин-қиз, шу жумладан, 3 мингдан ортиғини ёш болали аёл, 100 нафарга яқинини ногиронлиги бўлган эркак ҳамда 500 нафарга яқинини кекса ёшдагилар ташкил қилган.

Тиланчилик айримлар учун меҳнат қилмай даромад топиш манабига айланган. Йўлларда тиланчилик қилишни одат қилиб олганлар нафақат ўз ҳаёти, балки транспорт воситаари ҳаракатланишига ҳам хавф туғдириб келмоқда.

Бундай ҳолатларга барҳам бериш мақсадида тиланчилик қилиш қонун билан тақиқланмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.

Олий Мажлис Сенатида муҳокама этилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда бу ўз фодасини топган.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1883-моддасида тиланчилик қилганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олиш белгиланмоқда.

Шу билан бирга, Жиноят кодексининг 1271-моддаси тиланчилик билан шуғулланиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилгача озодликни чеклаш ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилинади.

Мазкур қўшимчалар тиланчилик қилганлик учун, шу жумладан тиланчилик қилишда вояга етмаган ёки ногиронлиги бўлган шахслардан фойдаланганлик ёки уларни жалб қилиб ёхуд ўзини ногиронлиги бўлган шахс сифатида кўрсатиб, шунингдек чақалоқлар ва ёш болаларга ҳамда бошқа вояга етмаганлар, ногиронлиги бўлган шахсларга гиёҳвандлик ёки психотроп, шунингдек кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган бошқа восита ва моддаларни истеъмол қилдирган ҳолда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар учун амалдаги қонунчиликда жавобгарлик масаласи белгиланмаганлиги учун жорий этилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда тиланчилик қонун билан таъқиқланмоқда