Президент мактаб дарсликлари савияси талабга мутлақо жавоб бермаслигини айтди

Президент мактаб дарсликлари савияси талабга мутлақо жавоб бермаслигини айтди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Сергели туманидаги 329-умумий ўрта таълим мактабга борди.

Давлат раҳбари у ерда яратилган шароитлар билан танишди. Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, мактаб Президент мактаблари тажрибасидан фойдаланилган ҳолда қурилган. У ерга директор танлов асосида, ўқитвучилар эса тест натижаларига кўра ишга олинган. Шунингдек, ушбу мактабда ўқувчилар касбга йўналтирилиши ҳам маълум қилинди.

Шавкат Мирзиёев мактабга ташрифи давомида мактаб дарсликлари савияси талабга мутлақо жавоб бермаслигини, ўқув дастурларини илғор хорижий билимлар асосида такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

- Ўғил-қизлар ҳунар ўрганса, ўзига ишончи ортади, дунёқараши ҳам ўсади, ота-онасининг ҳам кўнгли тўқ бўлади. Кейинчалик ижтимоий муаммоларни бартараф этишга маблағ сарфламаслик учун бугун шу маблағни мактабларга беришимиз керак. Болаларимизни ватанпарвар, жамиятга керакли инсон қилиб тарбияламасак, келажакка хиёнат қилган бўламиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шу билан бирга, Президент мактабдаги мусиқа хонасига борганда бир таклифни ўртага ташлади.

- Ҳар бир ўғил-қиз ҳеч бўлмаса битта чолғу асбобини чалишни билишини истардим, - деди давлат раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

  1. F Sh 31 май 2020 00:58
    Òzbek siz ham 1 maktabda òqtuvci bòlsangiz kk.
  2. мирали 30 май 2020 21:16
    дарсликлар мутлако талабга жавоб бермаса укувчи нимани урганяпти
  3. O`ZBEK 30 май 2020 08:15
    Туманларда хам шундай мактаблар булса яхши буларди. Туманларда уктувчилар факат мактаб ДИРЕКТОРИ ТЕСТИДАН утган, Айрим укувчиларнинг ота - онаси мактаб мактаб уктувчисидан кура яхши билимга эга. Илтимос Туман мактабларини хам асосан Сурхандарё вилояти Сариосиё тумани 1-мактаб Директоридан бошлаб укитувчиларини кайта имтихон ёки билим даражасини ТЕСТ килиб билимига ва ишига яраша ойлик иш хаки тулашса яхш буларди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент мактаб дарсликлари савияси талабга мутлақо жавоб бермаслигини айтди