Президент Шавкат Мирзиёев Яккабоғ туманида “Sag agro Yakkabog’” масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилаётган ёнғоқзор ва бодомзорни бориб кўрди.
- Қашқадарёда қишлоқ хўжалиги бўйича катта салоҳият бор. Яккабоғда ҳам ҳосилдор ерлар, деҳқончиликни яхши биладиган одамлар кўп. Бундан тўғри фойдаланиб, боғдорчиликни ривожлантириш, аҳолини ҳам озиқ-овқат билан, ҳам иш билан таъминлаш мумкин, - деди Шавкат Мирзиёев.
Шу боис кўчатхоналар ташкил этиб, аҳоли томорқалари учун мевали дарахтлар етказиб бериш зарурлиги таъкидланди. Ёнғоқ, бодом ва бошқа бозорбоп мевалар етиштиришни кўпайтириш, агрономларни замонавий агротехник тадбирлар бўйича ўқитиш учун тайёрлов курслари ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Президентимиз боққа ёнғоқ кўчати ўтқазди.