Республика Ўрмон хўжалиги раҳбарлари, доривор ўсимликлари етиштириш билан шуғулланувчи ихтисослашган раҳбарлари 30 июнь куни Фарғона вилояти Учкўприк тумани “Мехригиё” хусусий корхонасига бориб, уларнинг иш фаолияти билан танишишди.
Мазкур семинарда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Бакиров иштирок этди. Келажакда ўрмон хўжаликларида доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этиш тўғрисида таклифлар берилди.Шу билан биргаликда йирик саноат корхоналарида ишлайдиган ишчи-ходимларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида фитобарлар ташкил этиш, бунда, ўрмон хўжаликлари ҳамда “Меҳригиё” хусусий корхонаси каби доривор ўсимликлар етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналар билан ҳамкорликда фитобарлар фаолиятини йўлга қўйиш, фитобар ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.