Президент раислигидаги йиғилишда ажратилаётган ёрдамлар эҳтиёжмандларга тўлиқ етиб бормаётган ҳолатлар кўплиги айтилди

Президент раислигидаги йиғилишда ажратилаётган ёрдамлар эҳтиёжмандларга тўлиқ етиб бормаётган ҳолатлар кўплиги айтилди
Бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш ўтказилди. Унда камбағалликни қисқартириш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, йиғилишда эҳтиёжманд оилаларга ажратилган ёрдамлар манзилга етиб бермаётгани таъкидланди.

"Бугунги кунда боқувчисини йўқотган оилалар сони 155 минг, 5 нафардан ортиқ фарзанди бор кам таъминланган оилалар сони 81 минг, ёлғиз яшовчи кексалар 16 минг нафарни ташкил этмоқда. Лекин ажратилаётган ижтимоий ёрдамлар эҳтиёжмандларга тўлиқ етиб бормаётган ҳолатлар ҳам кўп.

Шу боис Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига қўшимча ажратилган 992 миллиард сўм маблағни ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги 70 миллиард сўм қолдиқни муҳтож оилаларга аниқ ва адолатли етказиш бўйича қатъий топшириқ берилди.

Пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди", - дейилади матбуот хизмати ахборотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Ирода Бойсинва 10 июл 2020 17:24
    Хурматли приездент Хокимят тазик утказиб уймди
    Бузмокчи мен хам сиз айтган кам таминланган ойладаман уймди буздирмасангиз жуда ката ёордам килган булардингиз.Самарканд.Пайарик
  2. Дилноза 4 июн 2020 13:43
    Мартан майгача буган вохит ичида кийинчилила булди ишхонала ёпилиб одамло ишзиз пулсиз колишти биза узимиз карантинга пулсиз бошкасиз кирдик иншоло бу кунладанам утик энди яхши буб кетади диган умитаман.
  3. Соли 4 июн 2020 12:30
    Узр сурашиб яна угирлик давом этадими .....
  4. Дилафруз 3 июн 2020 22:45
    Катта рахмат сизга Президентимиз. Оллох хамиша тан жонингизни сог саломат, умрингизни узок килсин. Дунё тургунча туринг илохим.

    Мен Мухтарам Президентимиз сиз билан учрашишни Оллохдан сураб юрибман. Купни катори шу ниятимга етишликни яратганни узи насиб килсин. Мен деддомда тарбияланганман. Уз кучим ва мехнатларим билан яшаяпман. Лекин орамизда Оллохдан куркмайдиган мансаб учун етимлигимдан фойдаланиб азоб бераётган рахбарлар бор экан. Мени сизга бир илтимосим бор мени кабулингизга киришимга рухсат беришингизни илтимос киламан. Юрагим тула дард билан яшаяпман.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент раислигидаги йиғилишда ажратилаётган ёрдамлар эҳтиёжмандларга тўлиқ етиб бормаётган ҳолатлар кўплиги айтилди