Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?

Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?
Бугунги коронавирус пандемияси шароитида жойларда аҳоли бандлиги ва даромадларини таъминлаш ҳар қандай даражадаги мутасаддилар олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бўлиб турибди. Айниқса, бугунги кунда ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка ва самарали бандлик шаклларига жалб этиш жойлардаги Президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли масъул идоралар фаолиятида пировард йўналишга айланиб улгурган.

Бу соҳада Фарғона вилоятида ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилган, самарали натижаларга эришилган.

Жумаладан, Фарғона вилоятида 2019 йил якунлари бўйича жами 49 168 нафар ишсиз ёшлар рўйхатга олинган бўлиб, 2020 йилнинг январь-май ойларида 28 мингга яқини, яъни 56% ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган. Улардан: 7 900 нафари 1-сектор хиссасига, 7 041 – 2-секторга, 7 017 – 3-секторга, 5 857 – 4-секторга тўғри келади.

Ўз навбатида ишсиз ёшлар қуйидаги соҳаларга жалб этилди. Тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш - 5 405 нафар ёш йигит-қизлар. Улардан 982 нафари тадбиркорликка йўналтирилиб, 38 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. 1693 нафари – текстиль корхоналарида, 1516 нафари - хусусий секторда (МЧЖ, ЯТТ ташкил этилди), 1214 нафари - бошқа меҳнат турлари, яъни нонвойлик, чилангарлик, сартарошлик, косибчилик, ҳунармандчилик ва бошқа соҳаларда бандлиги таъминланди.

Бундан ташқари, вилоятдаги 963 нафар ишсиз ёшлар - қурилиш соҳасига, 5173 – турли давлат ташкилот ва корхоналарига ҳамда 4 307 нафари - жамоатчилик асосида тури ишларга жалб этилган.

Ишсиз ёшлар бандлигини таъминлашда “Ҳар бир ёшга – бир гектар” дастури ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, вилоятнинг 11 854 нафар ёшлари қишлоқ хўжалиги соҳасига йўналтирилиб, 2 643 нафарига 10-30 сотихдан ер ажратиб берилди, жами 1 128 гектар. Шулардан 522 гектари адир ва текисликлардан, 606 гектари эса боғлар орасидан. Ушбу ажратилган ер майдонларининг 72 га - картошка, 172 - сабзавот, 189 га - полиз, 103 га - дуккакли, 345 га – мевали дарахтлар, 195 га – тут ва узум, 52 га - мойли экинлар экилди.

Пандемия сабабли хориждан қайтиб келган ёшларни ҳам иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йил бошида Фарғона вилоятида хорижга чиқиб кетганларнинг сони жами 58 316 кишини ташкил этган бўлса, ҳозирда 7 902 киши қайтиб келган. Шулардан 4 699 нафари ўтган давр мобайнида ишга жойлаштирилди. Хусусан, 1 100 нафари – қишлоқ хўжалиги соҳасига, 380 нафари – хизмат кўрсатиш соҳасига, 219 нафари – жамоатчилик ишларига ва 3 000 нафари – қурилиш соҳасига жалб этилган.

Бу борадаги ишлар Президент Халқ қабулхоналари, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган манзилли режалар асосида изчил давом эттирилмоқда.

Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?



Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Фарғонада ёшлар бандлиги масаласи қандай ҳал этилмоқда?