Актам Хаитов бошчилигидаги депутатлар Сўхга борди

Актам Хаитов бошчилигидаги депутатлар Сўхга борди
Олий Мажлис Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги депутатлар Сўхга борди. БУ ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинганидек, Сўхда содир бўлган воқеадан сўнг у ерга мтуасаддилар етиб бориб муаммоларни ўрганди. Шулар қаторида Олий Мажлис депутатлари ҳам туманга борди. Партиянинг хабар қилишича, бугунги кунда туманда 47 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларга 692 гектар экин ер майдонлари бириктириб берилган. Шундан 37 та фермер хўжалиги боғдорчилик йўналишида, 6 таси чорвачилик, 4 та хўжалик эса паррандачилик ва тутчилик йўналишида фаолият юритади.

Лекин айни пайтда туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни кичик бизнес субъектларига жалб этиш, уларнинг истиқболли лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга эътибор етарли даражада эмас. Ваҳоланки, уларда кўплаб истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш ўринлари яратиш имконияти мавжуд. Ушбу муаммога фақат тумандаги сув таъминотини яхшилаш ва томорқадан самарали фойдаланиш орқали ечим топиш мумкин.

Учрашувлар давомида “Томорка хизмати” корхоналарини техника таъминотини яхшилаш учун молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланиб, халқимиз орасида томорқасидан юқори ҳосил олаётган омилкор инсонлар тажрибасини оммалаштириш, томорқаларда бозорбоп экинлар экилишини ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар, маслаҳатлар берилди.

Эндиликда тумандаги мавжуд фермер ва ширкат хўжаликлари учун ажратилган ер майдонларида ҳудуддаги ишсиз фуқаролар бириктирилиб, уларни бандлигини таъминлашга эришилади.

Шу билан бир қаторда туман депутатларига, тадбиркорларига амалий ёрдам бериш мақсадида партиянинг доимий ҳамкорликда ишловчи ишчи гуруҳи тузилиб, пандемия шароитида юзага келган долзарб муаммоларни, жумладан, карантин чекловлари сабабли вақтинча ишсиз қолган фуқароларни бандлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари А.Ҳаитовнинг Фарғона вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Элбек 5 июн 2020 15:32
    Олдинрок 29 йилдан бери каерда эдинглар депутатлар, очко олишга бордингларми, тезда оркага кайтинглар хаво иссикку. Мард, жасур ва мехнаткаш Сухликларни узлари амаллайди. Урганиб кетишган.
  2. Муслим 5 июн 2020 08:50
    Бундай рахбарни хозирги кунда умуман ишлатмаслик керак.
  3. Шохрух 4 июн 2020 22:26
    Тиним билмайди. Мехнатсевар рахбар
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Актам Хаитов бошчилигидаги депутатлар Сўхга борди