Сенатор ИИВдан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар бўйича изоҳ сўради

Сенатор ИИВдан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар бўйича изоҳ сўради
Сенат ялпи мажлиси давомида Ички ишлар вазирининг ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти ҳақидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Кун тартибига қўйилган масала юзасидан Вазирнинг биринчи ўринбосари Даврон Назармуҳаммедов ахбороти эшитилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири "Халқ сўзи" ахборотига таяниб хабар қилмоқда.

Унинг юзасидан сенаторлар томонидан вазир ўринбосарига бир неча саволлар берилди.

Сенатор Абдуқодир Тошқулов: Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда ички ишлар ходимлари томонидан йўл қўйилаётган ҳуқуқбузарликлар ва ўрни келганда жиноятлар ҳақидаги маълумотларга тез-тез гувоҳ бўляпмиз. Мен уларнинг ҳар бирига тўхталмоқчи эмасман. Давлат рақами VSF белгили хизмат машинасида юрадиган ички ишлар ходимларини халқ Ватанининг содиқ фарзандлари деб талқин қилади. Шу машинада йўл патруль хизмати ходими одам уриб кетяпти ва у вафот этяпти. Шу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, ходимларнинг маънавий дунёсини бойитиш учун тизимда қандай ишлар олиб бориляпти? Тушунаман, ҳадеб жиноятларни кўриб дийдаси қотиб кетиши мумкин, аммо халқ билан ишлашда ўзига хос ёндашув керак, назаримда.

Д. Назармуҳаммедов: Тўғри, бу борада камчиликларимиз бор. 120 минг шахсий таркиб. Унинг ичида нопок ходимлар, порахўрликка йўл қўяётганлар учраб турибди. Бизда ўз ичимизда ўз хавфсизлик хизмати бор. Улар бевосита шахсий таркиб билан иш олиб боради. Ҳар бир бўлим ва йўналишда иш олиб борилади. Бирорта йиғилиш йўқки, шахсий таркиб, унинг тартиб-интизоми масаласи кўтарилмаган бўлса.

Ижтимоий тармоқларда чиққан ҳолатлардан хабардормиз. Бундай вазиятларда оддий ходим шу ишни қилса ҳам, катта раҳбаригача ишдан олинади. Бу қатъий белгиланган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Султан 5 феврал 2019 10:59
    Хозирги кунда ИИВ тизимида бир катор ижобий ишлар амалга оширилмокда. Бугунги ИИВ ходимлари фукоралар билан муомила маданияти яхши олдин хам яхши булди. Лекин базилари топилади. Беш бармок бирдек эмас. ИИВ тизимига иш тажирибасига эга ходимлар олинса. Масалан 19 ёшли коллеж битирувчиси харбий хизматга бориб кейин ИИВ га ишга кабул килинганлар бор. Лекин улар нимани билади. Форма кийгандан кейин у буни кутара олмаслиги мумкин ку ахири. Кани энди 35 ёшгача ишга кабул килинса кубчиликнинг рахматига сазовар булар эди.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Кеча, 23:04

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
Кеча, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
Кеча, 22:44

Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Зеленский Трампга қарши “дипломатик ҳужум”да

🔹 Украина президенти Владимир Зеленский Доналд Трампни Киевга ҳарбий ёрдамини давом эттиришга ишонтириш учун унга қарши “дипломатик ҳужум”...
Кеча, 22:32

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини халқаро андозалар асосида ривожлантириш, соҳада туб...
Кеча, 22:28
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сенатор ИИВдан ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар бўйича изоҳ сўради