Президент Сўхдаги ҳодиса ҳақида гапирди ва туман аҳлига берилаётган имтиёзлар маълум қилинди

Президент Сўхдаги ҳодиса ҳақида гапирди ва туман аҳлига берилаётган имтиёзлар маълум қилинди
Бугун Фарғонадаги йиғилишда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сўхдаги ҳодиса ҳақида гапирди ва туман аҳлига берилаётган имтиёзлар маълум қилинди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари тумандаги ҳодиса бўйича қуйидагича муносабат билдирган.

Кейинги йилларда қўшни давлатлар билан чегарадош жойлардаги кўп муаммоларни ҳал қилишга эришдик. Сўхдаги воқеалар қирғиз халқи билан дўстлигимизга, борди-келдимизга, режаларимизга таъсир қилмаслиги керак. Вазмин, сабр-тоқатли, меҳр-оқибатли бўлишимиз зарур. Қўшничилик - минг йилчилик. Халқларимиз елкадош бўлиб, бир-бирини ҳурмат қилиб яшаши керак, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, туман бўйича Бош вазир бошчилигидаги ҳукумат комиссияси тузилган ва қуйидаги таклифлар ҳам билдирилгани маълум қилинди.

- 2020-2022 йилларда Сўх туманини комплекс ривожлантиришга 500 миллиард сўм маблағ йўналтириш белгиланган. 11 минг янги иш жойи ташкил этиш;

- 98 та лойиҳа амалга оширилиб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳалари ривожлантириi;

- Жисмоний шахслар ер ва мол-мулк солиғидан озод этилиб, якка тартибдаги тадбиркорлар учун даромад солиғи ставкаси 2 баробар камайтирилади. 1 минг гектар экин ерларида сув таъминоти яхшилаш;

- Туман тиббиёт бирлашмаси бўлимлари, юқумли касалликлар шифохонаси, марказий шифохона тиббий асбоб-ускуналар ва махсус реанимобиль билан таъминлаi;

- Мактаблар, қишлоқ врачлик пунктлари, йўллар ва ижтимоий объектлар таъмирлаш;

- Сўхлик ёшлар учун водий вилоятларидаги олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилида давлат гранти асосида мақсадли равишда қўшимча 500 та ўрин ажратиш;

Аввалроқ ушбу йиғилишда Тошлоқ туман ҳокими ва туманнинг бош солиқчиси ишдан олингани хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Эҳтиётсизлик оқибатида...

Дастлабки тергов ҳужжатларига кўра, Н исмли шахс эҳтиётсизлик оқибатида транспорт воситалари ҳаракати ҳамда улардан фойдаланиш хавфсизлиги...
9-01-2025, 19:27

Жиноятга жазо муқаррар...

Дастлабки тергов ҳужжатлари кўра – М исмли шахс ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, қасддан жиноят содир этиш йўлига кириб,...
9-01-2025, 19:24

Самарқанд давлат университети докторанти ўргимчакнинг янги турини топди…

Самарқанд давлат университети Биокимё институти докторанти Феруз Шодмонов ўргимчакларнинг фан учун янги турини топди. СамДУ нинг амалиёт...
4-01-2025, 15:38

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida

Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi. Martabali mehmon...
19-12-2024, 10:03

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент Сўхдаги ҳодиса ҳақида гапирди ва туман аҳлига берилаётган имтиёзлар маълум қилинди