Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев камбағалликни қисқартириш масаласи бўйича видеоселекторда МТРК фаолиятини танқид қилган.
Давлат раҳбари жойларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритишда уни мақтамасаликларини сўраган, дея хабар қилди Кун нашри.
«Менга мақташ керак эмас. Президент фалон қилди, деб. Ислоҳот натижасида одамларнинг дунёқараши ўзгаряпти, манфаатдорлик руҳи пайдо бўляпти. Ер меники, деган тасаввур пайдо бўляпти. Ислоҳот амалда, деган нарсани кўрсатинглар. Фақат мақташ эмас. Олдин қандай эди, ҳозир қандай, одамлар қандай...
Сизларга бир гапни айтишга қўрқаман, дарров президентни мақтай бошлайсиз. Мен ҳаммага айтдим, президент қилмаяпти буни, ислоҳот қиляпти. Қонун қиляпти, одамлар қабул қиляпти», – деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, йиғилишда Шавкат Мирзиёев МТРК раҳбари А.Ходжаевга бу каби хабарларни ёритишда билимли ва холис журналистларни жалб қилиш юзасидан топшириқ берган.