Қорақалпоғистон Республикаси прокурори тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тахиатош тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Ф.Е.Алламбергенов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланган.
Алламбергенов ўз фаолиятини 1994 йилда суд тизимида бошлаган. Шунингдек, у 2017 йилгача прокуратура тизимида ҳам фаолият юритган.