Шавкат Мирзиёев: Жаноб Рўзиев нав чатоқ чиқди дейди, сув йўқ дейди. Сув керагидан ортиқ бўлган

Шавкат Мирзиёев: Жаноб Рўзиев нав чатоқ чиқди дейди, сув йўқ дейди. Сув керагидан ортиқ бўлган
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 14 декабрь куни видеоселектор йиғилишини ўтказди.

Видеоселекторда қишлоқ хўжалигидаги натижалар қониқарсизлиги, пахтачиликда жиддий камчиликларга йўл қўйилгани танқид қилинган, дея хабар қилмоқда EVERYDAY.UZ мухбири Kun.uz ахборотига таяниб.

«Биздаги сув билан 1,2 миллион тонна эмас, 3 миллион тонна олиш мумкин. Пахтачиликда асосийси сув эмас, мелиорация. Ерга уруғ қадашдан олдин озуқа бериш керак. 27 йилда пахтачиликда нима каромат кўрсатдик? Бир пайтлари академикларимиз, олимларимиз бор эди, ҳар хил навларимиз бор эди.

Пахта ҳосили яхши бўлишида нав ҳам яхши бўлиши керак. Қашқадарё нави борми? Жаноб Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев - таҳр.) эса нав чатоқ чиқди дейди, сув йўқ дейди. Сув керагидан ортиқ бўлган.

Пахта менга керакмас. Менга пахтани бажарганларинг керак эмас. Одамларни рози қилиш керак. Кеча борганим пахта қабул қилиш пунктиниям сотамиз, пахтаниям ўзлари қилишади.

Пахтани калава қилиб сотиш керакмас, бунақа раҳбар бўлманг. Бунга рухсат бермайман. Калава қилиш энг оғир иш. Биз шунга ўрганиб олгандик. Қўшимча қиймат қилиб Хитойга сотардик.

Мана Бангладешни қаранглар. Бу давлат бир гектар ҳам пахта экмайди. Лекин пахта маҳсулотидан 37 миллиард долларлик экспорт қилади. Ҳиндистондан сифатсиз пахтани олиб, Ўзбекистон пахтаси билан аралаштириб, 37 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилмоқда», – деди давлатимиз раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Шавкат Мирзиёев: Жаноб Рўзиев нав чатоқ чиқди дейди, сув йўқ дейди. Сув керагидан ортиқ бўлган