Мутасаддилар иштирокидаги оммавий қабулда энг кўп мурожаат суд ҳуқуқ соҳасига оид бўлди

Мутасаддилар иштирокидаги оммавий қабулда энг кўп мурожаат суд ҳуқуқ соҳасига оид бўлди
Жиззах вилоятида аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар кўриш мақсадида Президент Администрацияси, вазирлик ва идоралар, вилоят ҳокимлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар иштирокида оммавий қабуллар ташкил этилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.

Оммавий қабулларда 917 нафар фуқаро 983 та масала бўйича мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 368 таси жойида ҳал этилди, қўшимча ўрганиш талаб этилган 547 тасининг кўриб чиқилиши назоратга олинди, 47 тасига ҳуқуқий маслаҳат, 21 таси бўйича жойида тушунтириш берилди.

Мурожаатларда энг кўп – 174 та масала суд ҳуқуқ соҳасига оид бўлди. Шунингдек, мурожаатларнинг 120 тасини уй-жой билан таъминлаш, 92 тасини прокуратура, 70 тасини соғлиқни сақлаш, 43 тасини банк кредити ҳамда 41 тасини ичимлик суви ва оқова суви масалалари ташкил этди.
Бироқ йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларнинг барчасини бир кунда ёки бир марталик қабуллар давомида ҳал этиб бўлмаслиги аниқ. Оммавий қабуллар давомида ечими катта инвестиция, кўп маблағ, вақт талаб этадиган муаммолар ҳам анчагина эканлиги аниқланди.

Жумладан, Ғаллаорол тумани, Сангзор дарёсининг Оқтом маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи қисмида 7 мингга яқин аҳоли фойдаланаётган кўприкни таъмирлаш учун республика бюджетидан 2,7 миллиард сўм маблағ ажратиш сўралди.
Зомин туманида баҳор ойларида сел оқимлари келиши оқибатида бузилиб, фойдаланишга яроқсиз аҳволга келган Аччи қишлоғидаги 23 километр ичимлик сув тармоқлари таъмирлаш учун 1,7 миллиард сўм, «Юксалиш» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 2 та кўприкни қуриш учун 2 миллиард сўм талаб этилади. Шунингдек, Зомин туманининг бир қатор ҳудудларида 2020 йил 29 апрелдан 18 майга қадар вақти-вақти билан кучли шамол, дўл ва сел оқимлари келиши оқибатида жиддий зарар етган 19 та қишлоқдаги уй ва ёрдамчи хўжалик бинолари, 23 километр ичимлик сув тармоғи, 4 та кўприк таъмирланмасдан қолмоқда.

Пахтакор тумани Ёрқин шаҳарчаси ва Бирлик қишлоғига ичимлик суви қувурларини янгилаш, Сувонобод маҳалласидаги 15-сонли умумтаълим мактаби биносини кенгайтириш, Янгиобод туманидаги 14-мактабнинг иситиш тизимини таъмирлаш ҳамда янги спорт зали қуриш ишлари анчагина маблағ талаб этади. Фориш туманида газ тўлдириш шохобчаси қуриб, белгиланган газ лимитини кўпайтириш, Дўстлик тумани Қаҳрамон қишлоғидаги 13-сонли мактабгача таълим муассасаси биносини реконструкция қилиш учун ҳам Республиканинг тегишли вазирлик ва идораларидан амалий ёрдам керак.

Афсуски, республика идораларининг кўмагисиз ҳал этилиши қийин бўлган масалалар шулардангина иборат эмас. Зарбдор туманидаги «Тараққиёт» 190 ўринли 1 та давлат мактабгача таълим муассасаси ва «Тоза уруғ» МФЙда 170 ўринли 1 та давлат мактабгача таълим муассасаси қуришга эҳтиёж мавжуд бўлсада, инвестиция дастурларига киритилмасдан қолган.

Бундан ташқари, «Сардоба» сув омборига техноген ҳалокат оқибатида вилоятда ғўза майдонларини суғоришда муаммолар вужудга келди. Мавсумда қишлоқ хўжалик экинларини узлуксиз сув билан таъминлаш учун вилоят бўйича 9,2 миллиард сўмлик 214 дона насос агрегатларига эҳтиёж мавжуд.

«Обод марказ» дастури доирасида туман марказларини қайтадан қуришда юзага келаётган муаммолар кўлами эса айниқса катта. Бу йўналишда бундан 60-70 йил илгари қурилган барак типидаги уйларнинг бузилиши билан аҳолини уй билан таъминлаш, янги массивларда инжинер муҳандислик инфратизимини барпо этиш, айниқса, канализация тармоғи қурилишида жиддий муаммолар одамларни қийнаб келаётир.
Масалан, 2019 йил «Обод марказ» лойиҳаси асосида Дўстлик тумани Чинобод маҳалласида барак уйлар атрофидаги зарурий эҳтиёждан келиб чиқиб рухсатсиз қурилган ҳожатхона, ҳаммом каби қўшимча бинолар бузиб ташланиб, ушбу иншоотларни маҳаллий бюджет ҳисобидан замон талаблари асосидаги уйларни қуриш белгиланган эди. Аммо маҳаллий бюджетда маблағ етишмаслиги туфайли баракларда фуқаролар қийин шароитларда яшаб келмоқда. Аввал ижтимоий тармоқларда бир неча маротаба кўтарилган бу муаммо бўйича фуқаролар оммавий қабулда яна мурожаат қилди.

Шунингдек, туман бўйича ичимлик суви қувурларининг 30 фоизи – 175 километри ва мавжуд 6 та сув узатиш иншоотининг барчаси яроқсиз, таъмирталаб ҳолатда.

Арнасой ва Пахтакор туман марказидаги кўп қаватли уйларнинг оқова сув чиқариш (канализация) тизими ишламайди, таъмирталаб, натижада кўпчилик уйларда аҳоли қўлбола резина қувурлар орқали уй атрофига чиқинди сувларини чиқариб ташлаган. Бунинг оқибатида аҳоли турмуш тарзида ноқулайликлар юзага келмоқда, юқумли касалликлар келиб чиқиш хавфи мавжуд. Бундан ташқари, Арнасой туманида ичимлик суви етишмаслиги аҳоли норозилигига сабаб бўлмоқда.

Оммавий қабулга Зафаробод туманининг айрим ҳудудларида мавжуд дренажларнинг ишламаслиги, Мирзачўл туманидаги 1976 йилда қурилган 8-умумий ўрта таълим мактабини реконструкция қилиш, Гулзор қишлоғи аҳолисини ичимлик суви тармоғини таъмирлаш Янгиобод тумани Совот қишлоғи аҳолисини ичимлик суви билан таъминлан каби масалалар юзасидан ҳам қилинган мурожаатларга муаммо ҳудуднинг ўзида ҳал этилмаётгани сабаб бўлмоқда.

Оммавий қабулдаги мурожаатлар таҳлилларидан имтиёзли кредитлар банклар томонидан асоссиз ажратмаслик, ҳужжатларда сан-салорликларга йўл қўйиш ёки таниш-билишчиликларнинг авж олиши, қатор муаммоларнинг йиллаб хал бўлмаслиги одамларда жиддий норозилик туғдираётгани кўриниб турибди. Қабул давомида вилоят аҳолиси учун долзарб бўлган муаммолар ўрганиб чиқилиб, республика даражасида ҳал этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан таклифлар тайёрланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдукодир 10 июл 2020 17:05
    Самаркандаяам туманларда омавие кабулар утказса жуда яахши буларди
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Мутасаддилар иштирокидаги оммавий қабулда энг кўп мурожаат суд ҳуқуқ соҳасига оид бўлди