Ислом Каримов даврида ишдан олинган раҳбар янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Дарё нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1996-2011 йиллар давомида Бухоро вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Самойдин Ҳусенов вилоят Нуронийлар кенгаши раиси лавозимига тасдиқланган. Манбанинг қўшимча қилишича, янги раҳбар 2011 йилда Биринчи Президент Ислом Каримов қарорига кўра вилоят ҳокими лавозимидан озод этилган бўлган.
Ҳусенов 2017 йилда "Нуроний" жамғармасининг Бухоро вилояти кенгаши раиси этиб сайланган.