Актам Хаитов Андижонда ИИБ ходимларининг фуқарони қийноққа солганлиги юзасидан муносабат билдирди

Актам Хаитов Андижонда ИИБ ходимларининг фуқарони қийноққа солганлиги юзасидан муносабат билдирди
ЎзЛиДеП партияси раҳбари Актам Хаитов Андижонда ИИБ ходимларининг фуқарони қийноққа солганлиги юзасидан муносабат билдирди. Хаитовнинг муносабати партия матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

"Ижтимоий тармоқларда Андижонда ИИБ ходимлари томонидан руҳий ва жисмоний тайзиқ ўтказилиши натижасида гумондор фуқаро комага тушиб, охир-оқибат вафот этгани ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани, ҳозирда жиноят иши бўйича прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

Жамиятимизда албатта қонун устуворлиги таъминланиши керак. Келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ҳам қонунийликни кучайтириш зарур.

Инсон қадрини топташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ", - дейди партия раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Diyor 20 июн 2020 21:28
    Яхши одамсисда ака бировга ёмон гапирмес
  2. Bek 19 июн 2020 00:56
    ха эркак эркак
  3. Юсупова М. 17 июн 2020 00:12
    Вафот этган йигитнинг ота онасига сабр тилайман. Эссиз еш умр. Узларини олдига кайтсин
  4. Abdullоh 16 июн 2020 10:03
    ФАҚАТ ШУ ПАРТИЯНИ ФАОЛИЯТИ МАЪҚУЛ.
    ҚОЛГАН ПАРТИЯЛАР ЭСА, МАНДАТЛАРИНИ ОЛИШДИ-ДА, ЎЗ БИЗНЕСЛАРИ БИЛАН ОВОРА.

    АНДИЖОНДАГИ ҚОТИЛЛИК ЮЗАСИДАН ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ ЖИМ ТУРИБДИМИ?
  5. Shokhruh 15 июн 2020 23:47
    Fikr bildirdimi bildirdi boshqa ishga aralashma sani fikr bildirish uchun qop qoyishgan kukla qib. Deputat deputatligini qisa ishdan ketadi bizada
  6. Шухрат 15 июн 2020 22:13
    Конунлар етарли, аммо уларни етарли даражада ижро этилиши четга колиб кетмокда, факат ана шундай ачинарли холат руй бергандагина эслаймиз, колган вакт эса хеч ким жонини хам куйдирмайди, кийнаш холатлари хар бир худудда унлаб, юзлаб содир этилади,факат ана шундай холатларгина, "яъни улим билан боглик" куриниб колади, колганлари эса хар хил йуллар билан тинчитиб юборилади, янги-янги ислохотлар купайиб бораверади лекин конунлар ижро этилмаса, адолат булмаса олдинга караб кетишимиз кийин, депутатларни ишлаши сус, билмадим уларга нима тускинлик килади
  7. Mashxurbek 15 июн 2020 21:03
    Ósha zóravon IIB hodimlariga adolatni órgatinglar. Qonun ustuvorligi óz ózidan paydo bóladi. sizlar adolatni órgata olmas ekansizlar behuda qonun usuvorligini gapirmanglar.
  8. Катта коя 15 июн 2020 20:46
    Мунаканги фикр хеч кимни калласига кемасди, зур гапирибди
  9. Узбек 15 июн 2020 20:18
    Бу киши нимага после пожара действует. Нима тарози кайга огса шу тарафга утадими?
  10. Zuhriddin Eshmonov 15 июн 2020 18:03
    Qolganlar ham munosabat bildirishsa yaxshi bo'lardi.Masalan usha vafot etgan inson saylagan 3ta deputat.Har xolda bu hodisada ular aybdor bo'lmasalarda uz vatandoshi,qolaversa uzi saylangan hudud aholisining hayotiga befarq bo'lishmasa kerak.
  11. Otabek 15 июн 2020 17:48
    Oma yomonam zo'r fikr bildiribdi malades!
    Qonun ustuvorligini kim ta'minlab,kim ijro etishni ham aytib o'tsa yana ham yaxshi bo'lardi.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
Бугун, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
Бугун, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
Бугун, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Актам Хаитов Андижонда ИИБ ходимларининг фуқарони қийноққа солганлиги юзасидан муносабат билдирди