ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Деҳқонободдаги сел ювган қишлоқларга йўл қуриб берди

ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Деҳқонободдаги сел ювган қишлоқларга йўл қуриб берди
Деҳқонободлик ёш тадбиркор, депутат Бекзод Бердиев “Янгиҳаёт” ва “Калтаминор” МФЙ ҳудудидаги селдан жабр кўрган тоғолди қишлоқларга ўз ҳисобидан йўл қуриб берди. Ўзи раҳбарлик қилаётган “Бойқўрғон паҳлавони” хусусий корхонаси техникалари ёрдамида сел ювган йўлларга шағал тўкилди, текисланди ва зичланиб, кафтдек текис йўл барпо этилди. Бу ҳақда ЎзЛиДеП Қашқадарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати хабар қилди.

- Сел хавфи мавжуд тоғолди ҳудудларида сувни бошқа ўзанга буриб юбориш ишларини ҳам бажардик, - дейди O`zLiDeP Деҳқонобод тумани Кенгаши депутати Бекзод Бердиев. – Бундан ташқари сел оқизиб кетган кўприк ўрнига янгисини қуриб бердим. Аҳоли вакиллари томонидан кўтариб чиқилган бу муаммони ўрганиб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юбормадим, балки ўз ҳисобимдан ҳал этдим.

Шунингдек, халқ вакили томонидан 2 миллиард сўм маблағ сарфланиб, Деҳқонободдаги “Бойқўрғон” МФЙ ҳудудида замонавий кўринишдаги деҳқон бозори барпо этилган. Айни пайтда бу бозордан ён атрофдаги 23 та қишлоқ аҳолиси фойдаланмоқда.

ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Деҳқонободдаги сел ювган қишлоқларга йўл қуриб берди

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » ЎзЛиДеПдан сайланган депутат Деҳқонободдаги сел ювган қишлоқларга йўл қуриб берди