Транспорт университетига Президент маслаҳатчиси ўринбосари ректор бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу кунга қадар Президентнинг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимида ишлаган Одил Қаландарович Абдураҳмонов Тошкент давлат транспорт университети ректори бўлди.
Олий таълим вазирлигининг хабар қилишича, Абдураҳмонов аввалроқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озодбек Назарбеков ҳам ректорликка тайинланган эди.