"Дарё" нашри томонидан Гулнора Каримова билан боғлиқ тарихий сурат эълон қилинди.
Гап шундаки, шу кунларда Ташқи ишлар вазирлигида бош боқшарма бошлиғи сифатида ишлаб келган Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Сенати 2020 йил 19 июнда қарор қабул қилди.
Сенат йиғилишида Феруза Маҳмудова мустақил Ўзбекистоннинг биринчи аёл элчиси сифатида танииштирилди.
Нашр ушбу таъкидларни тўғри деб бўлмаслигини айтиб, Биринчи Президент Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова 2010—2011 йилларда Ўзбекистоннинг Испаниядаги фавқулодда ва мухтор элчиси бўлганини маълум қилди ва унга Гулнора Каримова Испания қироли Хуан Карлос қабулида бўлиб, ишонч ёрлиғи топшириш маросимидаги сурати илова қилинди.
Гулнора Каримованинг «Мустақил Ўзбекистон тарихидаги биринчи аёл элчи» деб эътироф этилмаслигининг сабаби маълум эмаслиги таъкидланган "Дарё" нашри хабарида.