Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президент Владимир Путиннинг таклифига биноан амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугуннинг ўзида, куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Эртага, 24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади, - дейилади хабарда.