Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ислом Каримов хиёбонида бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти хотирасига 2018 йилнинг 18 октябрь куни Москва шаҳрида ҳайкал ўрнатилган. Шавкат Мирзиёев ушбу ҳайкал пойига гулчамбар қўйди.
Шунингдек, давлатимиз раҳбари бугун Москвада бўлиб ўтган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанада иштирок этди.