Шуҳрат Ғаниев шунча муддат ҳоким бўлиб тургани ва пора олмагани ҳақида гапирди. Бу ҳақда ҳоким журналист ва блогерлар билан учрашувда айтган, дея хабар қилди "Дарё".
Учрашувда Фарғона ҳокимидан порахўрлик ва маддоҳлик ҳақида сўралган. Хусусан ундан ҳокимлик вақтида пора таклиф қилишганми ёки йўқ, агар таклиф қилишган бўлса қайси масалада деган мазмунда савол сўралган.
Ҳоким бунга жавобан агар таклиф қилишганда ва порахўрлар билан ишлаганда вилоятнинг шунча йиллик ҳокими бўла олмаган бўлишини маълум қилган.